Г. .А. Л.
Репост из: Sanjar Xo‘ja
Бу хабар тезда ўчиртирилди. Халқ ғазабидан қўрққани учунмас. Менимча, сабаби бошқа.
"Ватан, эл, юрт" шиори билан давлат ходимлари ишлайди. Тепадан "фалончи душман, пистончи хоин, анови терорчи, буниси фитначи" деган кўрсатма келади. Ходимлар "ватан учун" деб топшириқни аъло даражада бажаради. Ҳақиқий халқпарвар, миллатпарвар инсонларни тутади, уради ва қамайди...
Ишда кун-у туни ўтади. Хизмат билан юриб, болалари билан ўйнолмайди. Хотини билан романтик саёҳатлар қилолмайди. Қўпол қилиб айтганда, "ит ётиш, мирза туриш" кўринишда яшаб, йиллари ўтади.
Кейин кунларнинг бирида қарайди-ки, тепадаги одамларнинг миллардлаб долларлари, хорижда уйлари ва чет эл паспортлари бор.
Йиллар давомида алданганини ҳис қилади. Тепадагиларнинг қўриқчиси бўлиб, улар манфаатига ишлаганини тушунади. Алами ичига сиғмайди. Ўтмиш йиллари кўз олдидан ўтади...
Бундай ходимлар минглаб бор. Бу каби хабарлар Иноятов обрўсига эмас, кўпроқ ходимларнинг тепага сўзсиз итоат қилишига соя солади. Шунинг учун ўчиртирилди.
@sanjar_xoja