Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
Octobank сўнгги йилларда молиявий хизматлар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаганига гувоҳ бўляпмиз. Замонавий технологияларни жорий этиш, мижозлар учун қулайлик ва тезкорликни таъминлаш банкнинг асосий мақсадлари сифатида белгиланган.
Octobank бошқаруви раиси Искандар Турсуновнинг таъкидлашича, банкнинг замонавий стратегияси юқори натижаларга олиб келди. 2024 йилда банк даромадлари рекорд даражага етиб, биргина учинчи чоракда 112,9 млрд сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга, фоизсиз даромадлар деярли 800% га ошган.
Турсуновнинг фикрига кўра, мижозлар учун рақамли ечимларнинг жорий этилиши банкнинг асосий афзалликларидан бири ҳисобланади. Жумладан, Open API ва гибрид интернет-банкинг тизими орқали бизнеснинг банк хизматларига уланиши янада осонлаштирилди.
Шунингдек, банк Хитойнинг Tenpay тўлов хизмати билан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйди. Искандар Турсуновнинг айтишича, бу янги имкониятлар эшигини очади ва глобал молиявий бозорлар билан интеграцияни кучайтиради. Octobank фақат молиявий хизматлар кўрсатувчи муассаса эмас, балки мижозлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланяпти.
👉 @bankirkundaligi 👈