Muslima
Репост из: Конспект
Бундан етти йил илгари германиялик бир туристни тарихий шаҳарларимизга машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмониялик сайёҳ тўсатдан
- Ўзбекистон халқи овқатсевар халқ экан, - деб қолди ва дарров изоҳ берди.- Юртингизнинг ҳар қадамида ичи мижозга тўла кафелар борлиги у ерда пиширилаётган таомларга эҳтиёж кучлилигини ва ерли миллат овқатга ўчлилигини англатади, - деди.
- Бунинг нимаси ёмон? - деб сўраганимда турист:
- Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади, - деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб, - Ўлимдан қўрқадиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади, - деди.
Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу ахоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки, ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” деган саволга жавоб олгандай бўлдим...
@konspektor