Islom Rakhimjanov
ОЛТИН ҚУЙМАЛАРНИ ҚАЕРДА СОТИШ МУМКИН?
Аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.
Оғирлиги 5, 10, 20, 50 ва 100 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.
ОЛТИН ҚУЙМАЛАРНИ СОТИШ ВА СОТИБ ОЛИШ КУРСИ ҚАНЧА?
Бугун 2025 йил 17 январ ҳолатига олтин қуймаларни сотув нархлари қуйидаги расмда кўрсатилган.
Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.
(Лекин Марказий банк сайтида олтин қуймаларни сотиб олиш нархлари эълон қилинмаган)
Маълумот учун: Маржа ва чегирма миқдорлари ўлчовли қуймаларнинг муомалага чиқарилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ операцион харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шахобчаларида тижорат банки томонидан ёмби эгасига тўловни дархол амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.
Қадоғи бузилган ҳолатда нима қилиш ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтилган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш шохобчалари рўйҳатини 👉мана бу ерда👈 кўриб чиқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈