Barkamol Musayev
Репост из: bakiroo
Рақам бизнеси: мопед ва скутерлар учун фавқулодда қиммат тўловлар жорий қилинмоқда
Транспорт воситаларининг давлат рақамини олиш ва рўйхатга қўйиш билан боғлиқ тўловларнинг оширилиши ва гибрид кенгайтирилиши давом этади.
Демак, энди мопед ва скутерлар давлат рақами учун БҲМнинг 1,5 баробари, рўйхатга олингани учун яна БҲМнинг 1,5 баробари миқдорида, гувоҳнома (техпаспорт) учун 0,7 БҲМ, жами 3,7 БҲМ ёки 1 387 500 сўм тўлов тўлашлари керак бўлади.
Ставкаларнинг шу пайтгача амал қилган жорий таҳририда мопед ва скутерлар учун тегишли тўловлар кўзда тутилмаган эди.
Автотранспорт воситаларининг Давлат рақамини ишлаб чиқариш ва рўйхатга олиш жараёни хос бизнесга айланиб қолгани, хусусий шерик жалб қилингач, тўловлар каррасига ошгани ҳақида кўп ёздик. Тўловларнинг биздан 6 карра бой Қозоғистондан 13 карра қиммат экани, рақам бизнеси ўзбекистонликларни талаш орқали бойлик орттириш моделига айланиб қолганини кўрсатади (хусусий шерик чемпион тадбиркорлар орасида бормикан?).
Хусусий шериклар автомобиль, электробиль ва мотоцикллардан ундирилаётган триллионларга қаноат қилмай, энди мопед ва скутерлардан ҳам фавқулодда қиммат тўловларни истаб қолишган.
Ўзгаришлар киритилишидан олдин ставкалар худди аввалги оширилишларда бўлгани сингари жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган ва иқтисодий асослантирилмаган.
Ўзбекистонда тобора авж олаётган хусусий шерик лейблли конторалар чўнтаги учун солиқ ундириш моделидан воз кечилиши керак. Бу кетишда очофат корчалонлар ҳавони сотиб чўнтаклардан пул шилиш босқичигача етиб боришади.