Кибр билан мағрурликни фарқига бормайдиганлар ҳам кўп. Бизда негадир намозхон, солиҳ инсондан бечора табиатликни - урса ҳам сўксаҳам қуллик қилиб, сабр қилишини кутишади ёки талаб қилишади. Аслида, мусулмон кибрли бўлмайди,аммо бошқалар писанд қилмайдиган даражада бечорасифат ҳам бўлмайди.Мусулмонда одоб билан бирга салобат ва ғурур бўлиши лозим. Токи душманлари улар билан муомалада эхтиёт бўлишсин.