БОЛАМ, БУ БАЙРОҚ…
Ўйлама… бу байроқ ипакдан, нурдан,
Келар ундан фақат жаннатий ифор.
Унда шу эрк учун жонини тиккан
Шаҳид боболарнинг пок руҳлари бор!
Ўйлама… бу байроқ заррин бир мато,
Фақат бахт аксланар толаларида.
Ҳар қатими Ҳақдин қилинган ато,
Эркпараст шу элнинг нолаларига.
Дастаси оддий бир дарахт бутоғи,
Ўйлама қуриган ёғочдан, илло.
У илоҳий БАХТу ЭРКнинг япроғи,
Тақдир қилган бизга яратган Олло.
Бу байроқ муқаддас пайғомдир, билсанг,
Юлдузлари тушган Ҳақнинг аршидан.
Унинг юлдузлари нур сочар шамсдай,
Озодликка ташна халқнинг бошидан.
Юксакларга тиккил, юракларга тик,
Тиккил кўнгилларнинг ганжи тоқига.
Токи ғанимларнинг бўйи етмасин,
Кир қўли етмасин бу ҳур байроққа.
Юксакларга тиккил, юракларга тик,
Айлантиргил озод кўнгил туғига.
Илдизлари токи, юракда бўлсин,
Ифорлари етсин миллат руҳига.
Тикинг улуғвор эрк қояларига,
То эркники бўлсин бу улуғ маъво.
Руҳни озод қилсак ва дилни бедор –
Ўзбекники бўлар бу буюк Дунё!
Энахон Сиддиқова
Ўйлама… бу байроқ ипакдан, нурдан,
Келар ундан фақат жаннатий ифор.
Унда шу эрк учун жонини тиккан
Шаҳид боболарнинг пок руҳлари бор!
Ўйлама… бу байроқ заррин бир мато,
Фақат бахт аксланар толаларида.
Ҳар қатими Ҳақдин қилинган ато,
Эркпараст шу элнинг нолаларига.
Дастаси оддий бир дарахт бутоғи,
Ўйлама қуриган ёғочдан, илло.
У илоҳий БАХТу ЭРКнинг япроғи,
Тақдир қилган бизга яратган Олло.
Бу байроқ муқаддас пайғомдир, билсанг,
Юлдузлари тушган Ҳақнинг аршидан.
Унинг юлдузлари нур сочар шамсдай,
Озодликка ташна халқнинг бошидан.
Юксакларга тиккил, юракларга тик,
Тиккил кўнгилларнинг ганжи тоқига.
Токи ғанимларнинг бўйи етмасин,
Кир қўли етмасин бу ҳур байроққа.
Юксакларга тиккил, юракларга тик,
Айлантиргил озод кўнгил туғига.
Илдизлари токи, юракда бўлсин,
Ифорлари етсин миллат руҳига.
Тикинг улуғвор эрк қояларига,
То эркники бўлсин бу улуғ маъво.
Руҳни озод қилсак ва дилни бедор –
Ўзбекники бўлар бу буюк Дунё!
Энахон Сиддиқова