Ҳар кунлик таомномада сут ва унинг маҳсулотлари (творог, йогурт, кефир, пишлоқ, қатиқ, сузма) бўлиши шарт. Айниқса, гипокальцемия (кальций етишмаслиги) касаллигига мойил бўлган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, болалар, кексалар, шунингдек, климакс (менопауза) даврини бошидан кечираётган хотин-қизларга юқорида номлари тилга олинган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш тавсия этилади. Яна денгиз маҳсулотларида ҳам кўп миқдорда кальций моддаси мавжуд. Бундан ташқари бу маҳсулотлар таркибида Д витамини ва фосфор мўл. Бу дармондорилар эса суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ўсимлик маҳсулотлари бўлмиш карам, салат барги, сельдерей, петрушка кўкати, кунжут уруғи, ёнғоқлар таркибида ҳам кальций моддаси кўп учрайди.
Бироқ, айрим ширин газли маҳсулотлар, масалан, “кока-кола” ва шўр озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги натрий хлорид кальций моддасининг пешоб билан организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади. 90 фоиз натрий танага бевосита ошхона тузи билан эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотлари орқали тушади. Шу сабабли ҳаддан ташқари шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.