DARDs | аноним ҳикоялар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эротика


Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост — соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.
Аноним хабар юбориш: https://t.me/Anonim_savollar_robot?start=3EYgGXhm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эротика
Статистика
Фильтр публикаций


Европа шаҳарларининг биридаги феврал тонги. Оғир коляскани судраб югурдим, ичида икки фарзандим ухлаб ётарди. Ортимга қарашга қўрқардим. Ҳудди қарасам, олдинга юра олмай қоладигандек эдим. Телефоним ўчиқ, аммо у мени программа орқали телефоним ўчиқ бўлса ҳам кузатиб турарди. Ичимда у 2 км узоқда менга ета олмайди, деб ўйлардим.

Полиция эшиги қўнғироғини босдим. Посбон аёлнинг "киринг" дегуничам бўлган 2 дақиқа вақт ичида ўтган 3 йил ҳаётим кино лентасидай кўз олдимдан ўтди. Ортга қайтмоқчи ҳам бўлдим. Посбон "ичкарига киринг" деди. Ўзимга келдим, яна ўша шиддат билан ичкарига кирдим. Айнан менинг вазиятимга алоқадор бўлим офицерини чақирдим. У ҳам ниманидир сезгандек тезда келди ва "бироз кут, ҳозир ўзбек таржимон чақираман" деди. Аёл офицерга ўша заҳоти, ўз фикримдан қайтиб қолишдан қўрқиб елкамни очдим, елкам кўкариб кетганди, боламни тагини тозалашда ишлатилган нам салфетка билан апил-тапил юзимни артим, қалин суртилган бўёқлар ортидаги даҳшатли кўкариш юзага чиқди. Офицер "сени тушундим" деди.

Телефонимни ёқишни хоҳладим ва ёқдим. У тинмай смс ёзибди. У мени севишини, бу ишим ажримлигини ёзди, мени уришига ўзим айбдор эканимни таъкидлади, Европага келиб ўзгарганимни ва ҳуқуқларимни таниб қолганимни ёзди, йўқотган евро цент тангаларни санай олмаганимни ва бозорлик рўйхатини ёзишни унутишни таъкидлади. Фикрим ўзгара бошлади, балки уйга қайтиш керакдир. Ўзим айбдорман. Ичимдан овоз келди, йўқ-йўқ қайтма, сен барибир яна ўшандай тангаларни йўқотасан, бозорлик рўйхатини ёза олмай қоласан ва у сени яна уради.

Менга ҳуқуқларимни танитган аёлга ёза бошладим, у тинмай менга тўғри йўлда эканлигимни, ҳаётим ҳали зўр бўлишини ёзди.

Мен ортга бир кун чекинмадим. Ўшанда болаларим 1 ёшу 9 ойлик ва 41 кунлик эди. Иккита сут ичадиган гўдак. Чўнтагимда 49 € (600 минг сўм) билан мен уйдан кетдим (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Охирги пайт кўплани муаммолари ҳақида ўқиб, тобора бефарқ бўлиб кетвомман. Буни хохламиман, лекин шунақа бўвотди. Ўзим ҳақимда айтмоқчиман...

Ҳозир қўлимда деярли иккита оғир бемор бор - эрим ва онам. Отамда ҳам деярли шунақа ҳолат.

Онам уч марта инсулт бўлдила. Биринчи иккитасидан кейин тузалиб оёққа турдила, лекин учинчисидан сўнг тузалмадилар. Уч йилдирки ётоққа михланганлар, чап қўл ва оёқ умуман ишламиди.

Отамни бўлса умуртқа поғонасидаги муваффақияциз операциядан кейинги оғриқлар қийнаяпти. Трамадол уколлари почти ёрдам бермайди. Ҳар бир ҳаракатлари кучли оғриқ билан бўлади.

Эримга 20 йил аввал Бехтерев касаллиги ташхиси қўйилган. Бу касаллик билан яшаш мумкин, лекин бунинг учун доимий дори-дармонлар қабул қилиш, жисмоний машқлар бажариш кере. 2020 йил декабрда ковид юқтириб олдик ва эримнинг касаллиги тезлашиб кетди.

Қайнотам ҳам ковид юқтириб, балнитсага кетган эди. Соғ-саломат олиб кетишган, уч ҳафтада кейин деярли "овощ" қилиб қайтаришди. Буни "қарилик деменсияси" деб чунтиришди. Уларни ўзларини қолдирмаслик учун ўзимиз билан олиб кетдик. Эрим ишда, мен эса қайнотамга қарардим.

Қайнотам юра олмай йиқилардилар. Лекин доимо каравотдан туришга уринардила. Ётган жойларида кўрпа ёстиқларни ертардила. Ҳеч кимни таний олмас ва тинимсиз бақирардилар. Ярим йил давомида доимий равишда қайнотам ёнларида бўлдим. Вафотларидан сўнг шифокорлар ковиддан кейинги мия шишиши туфайли вафот этган деб ташхис қўйишди. Аммо аввал ҳеч бир шифокор буни ҳатто тахмин ҳам қилмаганди! "Қарилик деменсияси, нима ҳам қила оламиз", дейишганди.

Қайнотамнинг ўлими эримга ковиддан кейинги қаттиқ зарба бўлди. Шундан кейин ҳаммаси ёмонлаша бошлади: эътибори, хотираси, нутқи ёмонлашди, тўхтовсиз дудуқлар, дори ичмай, машқлар қилмай қўйди.

Турмуш йилларимизда ман дўкондаги нархлар, коммунал тўловлар қаерда қанча тўланади - ҳеч нарсани билмасдим. Буларни хаммасини эрим ўз зиммасига олгандила.
Эрим смслардаги кодларни адаштириб, оддий нарсаларни унута бошлаганда унинг касалида шубхалана бошладим. Ва уни турли жойларга текширувга олиб бордим: эримда "прогрессив деменсия, мия пўстлоғи атрофияси" касаллигини топишди. Бир йил ичида у олти ойлик "чақалоққа" айланиб қолди. Ўқиш, ёзиш, гапириш, юришдан тўхтади. Овқатланиш, ичиш - ҳеч нарсани ўзи қилолмай қолди.
Эримга қараш жисмонан жуда оғир. Уни доимо ётган жойидан кўтариш, ҳаракатлантириш керак, акс ҳолда умуртқасида оғриқлар бошланади. Кунларим эса бир хил ўтади: тозалаш, овқат пишириш, овқатлантириш, ювиш, ва яна тозалаш - доимо бир хил.

Вазиятни мураккаблаштирадиган яна бир нарса - биз Тошкентдамиз, ота-онам эса нукусда! Онамнинг ёнига қараб туриш учун бир аёл келади, лекин у кечқурун ва дам олиш кунлари келолмиди. Отамнинг аҳволлари унча яхши бўлмагани учун онамга қаромидилар.

Ота-онам олдиларига 2-3 ойга бориб турамиз. Ота-онамни ёлғиз қолдиришни хохламиман, лекин иложи бўлмаябди. Чунки 2та қизим бор. Эримнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашаётгани ҳисобига тез орада у қизларимизни ҳам танимай қўяди. Шунинг учун эрим ва қизларимни узоқ вақт ажрата олмиман.

Ота-онам ва эрим орасида сарсонман.

Мани ҳаётидан нолиябди деб ўйламанг. Аксинча, агар ҳаммасидан чарчасангиз ва жуда ҳам қийналганингизни ҳис қилсангиз, мани ҳаётимни эсланг ва чуқур нафас олинг: сизда бу каби қийин вазият эмас.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

1.6k 0 14 21 45

Ўзбек телеграм-сегменти учун бу чинакам топилма! Канал админи обуначилари учун ҳақиқатдан ҳам фойдали контентни жойлаб бораркан.

Тиббиётдаги сўнгги янгиликлар, HR соҳасига оид таҳлиллар, замонавий трендлар, зумерлар ва миллениаллар феномени ҳақида қизиқарли маълумотлар.

Қизиқми?

Каналга обуна бўлинг: t.me/safarblog


Дахшат! Москвани иккинчи уйим деб биламан. Талабалик давримни ўтказганим учун бўлса керак. АҚШда истиқомат қилсам ҳам Москва барибир ман учун қадрдон шаҳар. Лекин бугун умримда биринчи бор аеропортда чегара хизмати ходимлари томонидан жуда жиддий ва узоқ текширувга дуч келдим!

Менга ўхшаган ўнлаб марказий осиёликлар аеропортда олиб ўтирилибди. Ҳеч қачон 3 соат қолиб кетмагандим. 13 соатдан буён аеропортда ушлаб ўтирганлар бор экан. Айрим юртдошларимиз Москвадан Россиянинг бошқа шаҳарга учиб кетиши керак, лекин чегарада ушлаб ўтирилганлиги учун кейинги рейсларга улгуролмаган ва натижада ўз чўнтагидан янги чипта харид қилишига тўгри келди. Уларнинг “авиачиптани алиштириб берасизларми?”, деган саволига пасспорт назоратадигилар “ Бу - бизни муаммо эмас. Янги билет олиб учиб кетаверасан”, деган жавобини эшитиб ўз-ўзидан ҳайратда қоласан. Айни шу лаҳзаларда ўзбек деган қонинг янада кучлироқ қайнаркан, лекин қўлингдан ҳеч нарса келмайди…Ҳар бир одам билан алоҳида суҳбат. Асосий саволлар - Украинада киминг бор? Крокус ситидаги ҳужум ҳақида нима дейсан?

Фарқи йўқ, кўринишинг ,фуқаролигинг қайси мамлкатники бўлишидан қатъий назар ҳар иккинчи одам чегарада тўхтатилмоқда. Бунақа Москвани олдин кўрмаган эдим…Бизга келаётганлар россияликларни биз ҳам соатлаб чегарада куттиришимиз керак! Биз бундай муносабатга лойиқ эмасмиз!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Пуллик масалалар ва умуман молия ҳақида ёзадиган сифатли канални топиш қийин

Лекин @Bankir лойиҳаси қисқа муддат ичида 60 мингга яқин обуначи йиға олди. Бу ерда сиз пул билан боғлиқ ҳамма нарса ҳақида ўқишингиз мумкин.

Иқтисодиётдаги тенденциялар, инвестицион вазият, доллар курси ва банк маҳсулотларидан тортиб, оддий кундалик ҳаётда керак бўладиган комиссиясиз пул ўтказмаларигача шу ердан топсангиз бўлади.

Обуна бўлинг 👉 — @Bankir


Сиз қанақадир оғир касалликга чалиниб қолсангиз и одамлар бу ҳақда билиб қолишса дарҳол сизни қўллаб-қувватлашни ва сизга қанақадур қилиб ёрдам беришни хохлидиган кўплаб ғамхўр дўстла пайдо бўлади. Шу пайтгача ула ҳеч қачон сизга аҳамият бермаган.

Балки сиз бундан олдин ҳозиргиданда кўпроқ ёрдамга муҳтож бўлгандирсиз, лекин у вақтда бу дўстларнинг сизга ёрдам беришлари қийинроқиди - бунинг учун сизга ҳақиқий ҳамдардлик билдириш ва тушуниш керак бўлган. Бу кўпчилик учун қийин ва кўпчилик буни қилишни хохламиди.

Умуман олганда беморга ёрдам бериш осон, ҳамдардлик билдириш осон. Бу минимал ҳиссий иштирокни талаб қилади (биз албатта яқин дўстла ҳақида гапирмаяпмиз).
Шунинг учун ман соғлиғим билан боғлиқ муаммолар ҳақида иложи борича камроқ одам билишига ҳаракат қиламан.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


У аёлнинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ёзишганди. Айтишларича, у ойнадан йиқилиб тушган ва ўша вақтда ҳомиладор ҳам бўлган.

Ман биламан, у аблаҳ эрининг айби билан ҳаётдан кўз юмган, аммо афсуски, буни исботлашнинг имкони йўқ.


Ман қишлоқлик бир эркакка турмушга чиққанман, у жуда қаттиққўл эди. Ота-онам мандан сўрамасдан, ҳали 18 га тўлмаган пайтимда турмушга узатишган. Ўша кунларда кўрган даҳшатларимни эслаш жуда оғир. Беш йил абьюз ва қийноқларда яшаб чет элга қочишга ва қайта турмушга чиқишга муваффақ бўлдим. Янги ҳаётни бошладим. Собиқ эрим ўзига янги ўйинчоқ топиб, мани унутиб юборди. Бир куни манга унинг ҳозирги аёли ёрдам сўраб мурожаат қилди. У худди мандака вазиятда экан (қанақадур қилиб мани эски ҳужжатларимни топиб, инстаграмдан мани топган). Ман унга қариндошлари олдига боришни, тезроқ у ердан кетишини маслаҳат бердим. У кўп марта манга раҳмат этди ва йўқолиб қолди. Диалог шунақа тугаганди. Бир ой ўтиб унинг инстаграмдаги саҳифасига кўзим тушди ва у ерда...(давоми кейинги постда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Қўйиб юбориш ҳақида.

Йилли бошида ман терапиядан ўтгандим. Психотерапевт манга шунақа диди: "Мадинани қўйиб юборишинг керак. Унутишмас, севишни тўхтатишмас ёки уни эсдан чиқаришмас, просто қўйиб юбориш." Бу бошқа бир тушунча – у энди йўқлигини ва у вафот этганини қабул қилишдир.

Машқ қуйидагича: биз поездда бирга кетаётганимизни тасаввур қилиш керак. У билан одатдагидек суҳбатлашамиз, аммо мана, унинг бекати етиб келди. У ман билан хайрлашади, табассум қилади, поезддан тушади, ойна ёнида манга қўлли билан хайр диди, ман эса поездда қоламан ва йўлни давом эттираман. Унда хаммаси яхши, фақат у поезддан тушиб қолди, ва биз бошқа кўришмаймиз.

Бу оддий машқ жуда мураккаб. Ҳар доим кўз ёшлар келади. Машқнинг охирида Мадина билан хайрлашганимдан сўнг ман уни яна қаршимда ўтирган ҳолда кўраман.

Ўзимга бир саволга жавоб бера омиман: ман уни ҳақиқатан ҳам қўйиб юборишим керакми?
Мани ҳаётим ва мақсадларим Мадина атрофида қурилган эди, у ман учун ҳамма нарса эди.
У мани собиқ севгилим эмас, бизани муносабатларимиз тугамаган. Шу сабабли уни кетиши ҳамма нарсанинг охири бўлди.

Ман Мадинани ҳанузгача қўйиб юбормадим. Масалан, бугун у тушимга кирди. Мадина мани ҳаётимда абадий қолди. Гўё унинг бир қисми ман ичимда яшаётгандек. 15 йил давомида биза бирга бўлдик, уни ҳаётимдаги иштироки мани яхшироқ одамга айлантирди.

Ҳозир ман Италиядаман. У бу мамлакатни жуда кўришни хоҳларди. Бу ер ажойиб. Ман кўраётган манзараларни у ҳам кўришини жудаҳам истардим...

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Қайнанамни умрага жўнатдик.

Хуллас, қайнанамни умрага жўнатиш ниятида эдик. Биз фақат Аллоҳнинг байтини зиёрат қилишларини ва гуноҳлари афв этилишини умид қилгандик. Лекин, аслида, бундай бўлмади.

Кетишларидан олдиноқ турли машмашалар бошланди: бозордан бир дунё нарса олиб келдик, келганларидан кейин тарқатиш учун нарсалар, қайтиб келганларида эса қандай кутиб олишимиз ҳақида қаттиқ кўрсатмалар беришди, уйни 15 кун ичида қайта таъмир қилишимиз ҳақида талаблар айтилди. Ана шунда ҳақиқий ташвишлар бошланди.

Қайнанам кетди, қайтиб келгунларича уйни таъмирлаб бўлдик. Келган кунлари тўйдек бўлди, катта кўчагача пайандоз ёзилди. Бу ҳаммаси майли. Лекин қайнанам келишларига яқин қайнисинглим олдимга келиб, қайнанамнинг оёғига сажда қилишим кераклигини айтди. Бу гап умуман ортиқча эди.

Менинг фикримча, одамлар кўзи учун бундай ҳаракатлар нимага керак? Ундан кўра тинчгина бориб-келишса бўларди. Лекин мен сажда қилмадим.

Қайнанамнинг бир дугонаси бор эди. У умрага қайнанамдан олдин бориб келган. Ўша куни келиб, барчага “ақл ўргатди”: қайнананинг оёғига сажда қилинса, одамлар кўзида жуда чиройли кўриниши ҳақида гапирди. Лекин унинг ўзини тутишини кўрсангиз: худди авлиёга айлангандай, барчага юқорида туриб паст назар билан қарайди.

Аслида, ақли бор инсон яхши билади: сажда фақат Аллоҳга қилинади.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5.2k 0 10 43 116

Бир нечи йил олдин жуда ёмон руҳий ҳолатда бўлганимда ёрдам олиш учун псиҳологик ёрдам линиясига қўнғироқ қилганидим. "Эрим ишга кетди, ман бир ўзим қизим билан қолганман ва агар ҳозир ўзимга бирор нарса қилсам, қизим бир неча соат ёлғиз қолади" дедим.

Кейин шундай жавоб олдим: "Сизнинг эрингиз борми? Унда қанақасига ўзингизни ёмон ҳис қилишингиз мумкин?"
Яъни, бу ҳизмат ходимининг фикрича, аёл оилали бўлса, у бахтсиз бўлиши мумкин эмас.
Шундай жаҳлим чиқдики, ўзимни бирор нима қилиб қўйиш фикридан чалғиб кетдим.

Ман билан гаплашган инсоннин бу ноўрин гаплари иш берди ва мани аҳмоқлик қилиб қўйишдан тўхтатди, лекин иккинчи томондан агар ман кимдирга қачондир психологик ёрдам линияларини маслаҳат берган бўлсам, узр сўрайман. Ман хато қилганман.

Бу мамлакатда бепул бўлган хеч нарсага ишониб бўлмайди

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Оилада катта фарзандман, уйланганимдан кейин кўп ўтмай ижарага уй олиб оилам билан яшашни бошладим. Лекин ишим ойлигим камлиги учун рўзғор тебратиш қийинлаша бошлади. Ижара пули ҳам оғирлик қила бошлади. Шу сабаб танишимни яқинда олган ижараси арзонронлиги учун уйига кўчиб ўтдим. Бир хонали, уни устига ремонти ҳам яхши эмас уйда яшашни бошладик.

Бир куни ишдан келсам ошхонани дуд бўрони ишламай қопти, ўзимча тузатишга ҳаракат қилдим. Шунда дудбўронни ичидан аёлар рўмолига ўралган пул топиб олдим. Қарасам ичида 1300 доллар билан 1 млн 700 минг сўм пул бор экан. Аёлим намозхон, бировни ҳаққидан жуда ҳам қўрқади. Пулни эгасини топиб қайтарайлик деяпти. Мен эса қийналиб турганлигимиз учун Худони ўзи берди деб ўйлаяпман. Нима қилай маслахат беринглар...

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Мани хотиним 30 килога семириб кетди. Уни кўриниши жуда ёмон, унга нисбатан ҳеч қанақа қизиқиш сезмаямман. Боламиз туғилгандан кейин у жуда кўп ейишни бошлади, оғзи ёпилмиди. Няняси бор, спорт билан шуғулланишга вақти бўлганига қарами, спортлага бормиди, лекин олдин хар доим шуғулланарди.

Ман ўзим спортчиман, 40 ёшимда кўринишларим яхши. Хотиним билан одамла орасида юришдан ҳам уяладиган бўлиб қолдим. Унга бирор нарса қилишни этиб кўрдим, лекин у уни ҳар қанақа ҳолатидаям яхши кўришимга мажбур эканимга ишонади. Ўғлимни яхши кўраман, оилам бўлишини хар доим истаганман, лекин бунақа аёл билан яшашни энди истамиман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


У ерда турмуш ўртоғим ман учун сюрприз тайёрлаётган экан, ошпазни чақириб, манга ноодатий кеча уйиштирмоқчи бўлибди. Ҳаттоки каааатта бир пушти атиргул букетини ҳам сотиб олибди, ман эса уларни иккаласиеи ҳам бўғиб қўйишга тайёр бўлиб киргандим!


Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизнинг роппа роса бир йиллиги эди. Шунга эримни ҳурсанд қилмоқчи бўлдим. Шаҳардан ташқарида ота-онамиздан қолган бир уйимиз бор эди. Юбилейни ўша ерда нишонлашни ўйладим.
У уйимиз анча узоқда эди, бир неча автобус қилиб етиб бордим, уй ажойиб манзарали қишлоқда жойлашган.

Уйга етиб бориб энди кираётганимда, орқамдан бир машина келганини сездим ва уй орқасига бекиндим ва ким келганини қизиқиб кузатиб турдим. Машинадан турмуш ўртоғим ёш бир қиз билан бирга тушишди ва уйга кириб кетишди.

Мани мийямга ҳар ҳил ўй ҳаёллар кела бошлади, "тўйимизнинг бир йиллигида қизлар билан ўйнашиб юрибди, ман бўлса эрим учун шунча ҳаракат қилиб келдим".

Бу дақиқларда уларни бўғиб қўйишга тайёр эдим. "10-15 дақиқа кутаман, кейин устиларига бостириб кираман!" деб ўйладим. Бу дақиқалар манга тугалмасдек туюлди.

Уйга кирдим. Кўриб нима дейишни билмай қолдим. У ерда… (давоми кейинги постда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Таниқли бир оилада энага бўлиб ишлаб келяпман (нянька). Аслида ўзим психология фанлари бўйича номзодман, Миллийда ўқитувчи бўлиб ишладим, ойлик маошим 8 миллион эди.

Ҳозирда эса ман 6 кунлик ишда ишлаб 12 миллион сўм оламан, иш вақтим 7:00 дан 20:00 гача (8:30 дан 14:00 гача болалар мактабда бўлганда танаффус қиламан). Қўшимча ишла ва у оила билан чет элларга боришга икки баравар кўп пул тўланади. Ойликка овқат, алоҳида уйда яшаш, бассейн, спорт залидан фойдаланиш ва ўшаттаги хизмат кўрсатувчи ходимала киради. Манга ҳурмат билан муомала қилишади, қадрлашади. Шунга қарамай, ман оддийгина энагаман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Эркакларнинг адолати.

Ўтган ҳафта аям билан Тошкентга келиш учун автобус кутиб тургандик. Ёши 60 лардан ошган аёл ва эркак ,эр хотин бўлса керак, ёнимиздан ўтиб кетишди. Тонг қоронғуси, ҳаво ҳам яхшигина совуқ эди. Эркак қўлини чўнтагига солган, аёл эса 2 та катта оқ сетка кўтарган. Юк оғирлигини аёлни юришидан билиш қийинмас. Эҳ соддагина ўзбек аёли деб қўйдим.

Ҳозир эса Тўйтепадан қайтяпмиз. Маршруткада биттагина жой қолган, эркак ўтириб олди. Аёли эса нима қилишини билмай турса, эри сан туриб кетаверасан, ўзи бирозда етамиз дейди. Бу гапни сўзсиз бажарилиши зарур бўлган ҳукмдай эшитган бечора аёл ёшлар бўшатган жойларгаям ўтирмади, аниқроғи эридан ўтиб ўтиролмади.

Ҳалиги одамни шунақа ургим келдииии.
Аёлларимиз бунча ўзларини олдирмасалар-а?

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Автобусда кетятсам кандуктр пулларни йиғиб бўлиб баланд қиб гапирди.
-"Ҳаммаларизга яхши кун яхши кайфият, кунизлар яхши ўтсин, ўқишларизга ишларизга омад, кайфиятни туширманглар, кунни кулиб ўтқизинглар" деди.
Кандуктрларниям шунақаси боракан.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.4k 0 0 12 102

Менга катта миқдорда пул керак эди. Кредит оламан десам, банкларнинг қора рўйхатида турар эканман, бу рўйхатга кредит тўловларини вақтида тўламаган шахслар киритилар экан ва бу шахсларга кредит берилмас экан.

Нима қилишни билмадим, А....... банкининг туман бўлимида ишлаб юрган ходимдан сўрадим, Сизга кредит беришни иложи йўқ деди. Шу банкдаги бошқа ходим билан гаплашдим, "шапка" таклиф қилдим. У рози бўлди ва менга 100 миллион сўм кредит чиқариб берди. "Шапка" га эса 6 миллион олди. Битмайдиган иш йўқ экан.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.8k 0 11 43 64

Қишлоқда яшайман, қишлоқ аёллари бахтли ҳаёт қанақа эканини билмайди. Эри урса ун оши, сўкса сўк оши дейди. Қорни тўйса, йилда бир янги кийим олса, эри-қайнонаси яхши гапириб қўйса хурсанд, бу уларга ота-бобосидан қолган мерос.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

Показано 20 последних публикаций.