Киноларда ҳам кўп кўрганмиз, бирор бир фильм қаҳрамони саратонга чалингач ҳаётини қолган қисмида ўзгача яшай бошлайди. Қайсидир маънода ҳақиқий ҳаёти ўша даврларга тўғри келади. Ўша қисқа даврда эслаб қоладиган, ўзига ёқадиган ишларни қилади ва ҳар бир лаҳзадан лаззатланади.
Телба асарида ҳам ўлимга ҳукм қилинган одам ҳақидаги ҳикояда шунақароқ. Ўлим вақти аниқ бўлгач ҳар бир дақиқа у учун мазмунли дақиқага айланади. Ҳар бир ондан максимал “яшаб олгиси” келади.
Ҳозирам бир кинода шунақароқ сюжетни кўрдим ва ўйланиб қолдим. Наҳотки, наҳотки ҳаётдан лаззатланиб, дақиқалардан максимал завқланиб яшашимиз учун албатта қачон ўлишимизни билишимиз муҳим? Потенциал бахтли онларимизни бесамар, арзимас сабаблар билан совуриб юборятганга ўхшаймиз.