ДЕПУТАТЖОН ҚАЙЛАРДАСИЗ?
Тош кўрмаган кўчамиз тор.
Бандларимиз боғчага зор.
Сизга айтар арзимиз бор.
Депутатжон қайлардасиз?
Сайлов олди халқни териб.
Кўкрак кериб сўзлар бериб.
Сўнг кетдингиз қордек эриб.
Депутатжон қайлардасиз?
Қайда,қандай,қайси махал.
Қай ғамимиз этдингиз хал.
Алданамиз шундай хар гал.
Депутатжон қайлардасиз?
Фалончининг ахволи танг.
Яшаш учун қилмоқда жанг.
Бундай кунда бизга яранг.
Депутатжон қайлардасиз?
Айтаверсам кўп муаммо.
Тинглагувчи сиз йўқ аммо.
Ер тош метин,олис само.
Депутатжон қайлардасиз?
Ёдимда йўқ исмингиз ким.
Рақам хам йўқ қоққани сим.
Бунча бўлиб кетдингиз жим.
Депутатжон қайлардасиз?
Ўтди тўртта Хут хам Хамал.
Хўш ваъдага йўқми амал.
Байтим ўқиб уйғонинг сал.
Депутатжон қайлардасиз?
Қоганлардан ибрат олиб.
Ватан,халққа содиқ қолиб.
Келинг кутиб кетдик толиб.
Депутатжон қайлардасиз?
Деманг Ғулом ғийбат деринг.
Қинғир кўнгил отлик еринг.
Унда келинг хисоб беринг.
Депутатжон қайлардасиз?
Авайланган авайлаган.
Оқил халқни дўст айлаган.
Декабрда биз сайлаган.
Депутатжон қайлардасиз?
Тош ётмаган йўлимиз тор.
Чолларимиз гузарга зор.
Сизга хақли арзимиз бор.
Депутатжон қайлардасиз?
✍️Ғуломжон Нормат. 31.07.2019
@Olimbek_Tursunov