Мен қайта шаклландим
қачонлигини билмайман,
куни, соатини, аммо
бу ўзгариш содир бўлди.
Ичимда нимадир сокинлашди,
майинлашди, энди мен
инсон эканимни исботлашим шарт эмасди.
Ҳеч нимани исботлашим шарт эмасди.
Мен илгари сезмаган
нарсаларимни кўра бошладим:
қаҳвахона пештахтасида
тизилиб турган финжонлар нақшини
ёки йўлакда ёлғиз сайр қилаётган итни
ёки жавонимдан чиқиб чопаётган
сичқоннинг танаси, қулоқлари, бурни
ҳаёт учун курашаркан
менга боққан кўзларини,
ахир улар чиройли эди.
Мен шунчаки ҳаётни севишни бошладим.
қачонлигини билмайман,
куни, соатини, аммо
бу ўзгариш содир бўлди.
Ичимда нимадир сокинлашди,
майинлашди, энди мен
инсон эканимни исботлашим шарт эмасди.
Ҳеч нимани исботлашим шарт эмасди.
Мен илгари сезмаган
нарсаларимни кўра бошладим:
қаҳвахона пештахтасида
тизилиб турган финжонлар нақшини
ёки йўлакда ёлғиз сайр қилаётган итни
ёки жавонимдан чиқиб чопаётган
сичқоннинг танаси, қулоқлари, бурни
ҳаёт учун курашаркан
менга боққан кўзларини,
ахир улар чиройли эди.
Мен шунчаки ҳаётни севишни бошладим.