Репост из: Сайдулла К,оплонов
Автобусда
Йул етмиш беш километр нак
Йуловчи хам якин етмишга.
"ПАЗ" русумли янги автобус
Шай кишлокка жунаб кетишга.
Савдогарлар банан кутига
Жойлагандек юзлаб олмани.
Тажрибали,мохир хайдовчи
Жойлаштирди тезда хаммани.
Одамларни багрига олиб
Йулга тушди полвон автобус.
Етмок учун токка ,манзилга
Ошди кичик довон автобус.
Кандай маза утирганларга
Тик турганлар холин сурамас.
Ким гап берар,кимдир ухлайди
Утирмаган зурга турар-бас.
Пул теради чиптачи бола
Бир инсонни куздан кочирмас.
Кучли тулкин орасин ёриб
Баракани йигар,учирмас.
Бир пайт"Ул,мол оёгим эздинг"
Деб карганиб колди битта киз.
"Кечир,атай босмадим"деб бир
Йигит турар хижолатомуз.
Урмалайди кирга автобус
Гилдиракка бор кучин йигиб.
Тик турганлар мисли омбурдек
Яна кизни келади сикиб.
Шунда оёк эзган йигитга
"Олинг дея озгина савоб"!
Узатганди сумкасин кулиб
Олди дарров антика жавоб:
"Мол эдим-ку,ил,-деб,-шохимга"
Уз бошига ишора килди.
Шундагина укимишли киз
Унга каттик ботганин билди.
Жадал юриб темир баходир
Манзилига етиб боради.
Кунгилларни содда бир йигит
Шундай хушнуд этиб боради.