Ассалому алайкум севимлиларим😍❤️
📊Аксарият одамлар муваффақиятсизликларига жамият ёки оиласини айбдор деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳам ҳамма бойиб кетмайди, ўзи истаганча ҳаётда яшай олмайди, унинг муваффақиятсизлигига ҳамма айбдордек нолийверади.
🆒Агар чиндан ҳам шундай бўлганида ота-онаси ташлаб кетган Стив Жобс, қулоғи кар Бетҳовен, туғишган отаси камбағалликда ҳаёт кечирган Роберт Киосаки ва шунга ўхшаш қатор шахслар бугунги халқаро ТОП даражага чиқишмасди.
📌Хуллааас, кимларнидир ўзгартиришга уриниб яшашнинг ўзи аҳмоқлик. Аслида ўзингизни ва ўзгартирмоқчи бўлган инсонларга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг, ҳаётда нима истаётганингизни аниқлаштириб олиб, унга олиб борадиган йўлни конкрет чизиб олинг!
📈 Шунда кун келиб ўлим тўшагида ётганингизда, бутуууун бошли умрингизга қараб ачиниш ҳисси Сизни қийнамайди! Энг гўзал, энг самарали умр Сизники бўлсин!
https://t.me/shaxribonuumirbayeva✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨