Ётишим шоҳона, ўрним ҳам юмшоқ,
Бошимда пар ёстиқ, қордайин оппоқ,
Ҳар қанча ётмайин, шу ҳолда бироқ,
Ётар жойим бир кун, бўлгуси тупроқ.
Бир кийим ёқмас инжиқ баданга,
Ўн хил бўлса ҳамки, ўхшайди камга,
У фақат кунгайдир, оппоқ кафанга,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
Товланиб этурсан кўкни маҳлиё,
Сен асли ёлғонсан, рўёсан, рўё,
Тинч қўйгин мени, эй маккора дунё,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
Орзулар дер ҳали сен кўп яшарсан,
Хотиржам бўл, 90-100 дан ошарсан,
Дейман, хўш, ундан сўнг қайга борарсан,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
Сарҳисоб айладим босган ҳар ёлим,
Афсус, надоматдан ўртанар дилим,
Тавбага шошилай, келмасдан ўлим,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ...
#узимга_насихат
Бошимда пар ёстиқ, қордайин оппоқ,
Ҳар қанча ётмайин, шу ҳолда бироқ,
Ётар жойим бир кун, бўлгуси тупроқ.
Бир кийим ёқмас инжиқ баданга,
Ўн хил бўлса ҳамки, ўхшайди камга,
У фақат кунгайдир, оппоқ кафанга,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
Товланиб этурсан кўкни маҳлиё,
Сен асли ёлғонсан, рўёсан, рўё,
Тинч қўйгин мени, эй маккора дунё,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
Орзулар дер ҳали сен кўп яшарсан,
Хотиржам бўл, 90-100 дан ошарсан,
Дейман, хўш, ундан сўнг қайга борарсан,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.
Сарҳисоб айладим босган ҳар ёлим,
Афсус, надоматдан ўртанар дилим,
Тавбага шошилай, келмасдан ўлим,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ...
#узимга_насихат