Рио: «Ҳали бола эканлигингдаёқ «Манчестер Юнайтед»да пайдо бўлдинг, озғингина йигитча эдинг. Соч турмагинг жуда кулгили эди, спагеттига ўхшарди. Тишинг ҳақида гапирмай ҳам қўя қоламан. Лекин ҳаммасидан ҳам кўра сен завқ улашувчи эдинг, майдонда қиладиган ҳаракатларингга ҳамма ҳайрон қоларди, ҳатто юлдузимиз Руд ҳам. 6 йилдан кейин эса «Реал»га кетдинг, юзинг буткул ўзгарди, кетворган қадди-қоматга эга бўлдинг, «Олтин тўп» ва дарвоза олдида қотилга айландинг…»
Роналду: «Мен буни «Манчестер Юнайтед»да ўрганганман. Чунки у ердаги сўнгги мавсумимда Чемпионлар Лигаси ва Премер-лига тўпурари бўлганман. Қандай қилиб ўзимни ўзгартирдим? Тушундимки, бизнинг позицияда финтлар эмас, голлар муҳимроқ экан. Мен ёшлигимда бажарган финтларимдан роҳат олганман ва уларни қайта томоша қилишни ҳам ёқтирардим. Ёш ўтган сари эса бир пайтлар завқ билан бажарган айрим ишларингни камроқ қадрлай бошлайсан ва янада муҳимроқ нарсаларга эътибор қаратасан. Мен англаб етдимки, Чемпионлар лигаси, «Олтин тўп» ва «Олтин бутса» каби совринларни ютиш учун сенга голлар ёрдам берар экан. Финтлар устаси эмас, кўпроқ гол урадиганлар газеталарнинг бош саҳифаларидан жой олади».
Рио: «Сен кўп клубларда юқори даражада ўйнагансан ва уларда доим ёш-иқтидорли футболчилар бўларди. Улар сенинг олдингга келиб маслаҳат сўрашни, сен билан гаплашишни жуда хоҳлашса керак. Уларга қандай кўрсатмалар берасан?»
Роналду: «Мени биласан-ку, алдашни ёқтирмайман. Манчестерга келганимда машғулотларда Гари Невилл, сен, Рой Кин, Гиггз кабиларни кўрганман. Мен сизларга қараб кўп нарсаларни ўрганганман, ҳар бирингиздан қайсидир кучли жиҳатингизни олишга уринганман ва бу орқали ўз шахсиятимни яратишим мумкин бўларди. Мисол учун, сен жуда кучли ҳимоячи эдинг, марказий ҳимоячиларга хос тарзда бақувват, мускулларинг шишиб турарди ва бунинг учун машғулотлардан кейин қолиб, залда машқ қилишингни билардим. Ва энг муҳими, биз ўша пайтда жуда ҳам яхши атмосферага эга эдик. Ҳаммамизда ўзимизга яраша эго бор эди, лекин уни жамоа манфаати йўлида яширишга ҳаракат қилардик. Жамоа нимадир ютиши учун майдондагилар бир-бирининг нима қилаётганини билиши керак. Бизнинг ҳамма совринни ютганимиз шунчаки тасодиф эмас. Эсингдами, ҳаммамиз жамоадаги вазифамизни ва нима қилаётганимизни яхши билардик. Мана шу нарса жамоани шакллантиради. Испанияни олайлик, қандай қилиб улар Еврони ютишди? Улар ҳам нима қилаётганини биларди, тасодифан ғалабага эришмадилар. Улар ҳаммани енгишди, демак, мусобақани ютишга муносиб эдилар, уларни олқишлаш керак. Бу — менинг фикрим».
Рио: «Кел, яна бир марта марказий ҳужумга ўтиб, кўплаб гол уришни бошлаганингга қайтайлик. Сен айнан нимани ўзгартиргандинг? Бу Сэр Алекс Фергюсоннинг фикримиди ёки Руд сенга қандайдир маслаҳатлар бериб турармиди? Умуман, вингердан даҳшатли ҳужумчига айланишда ниманидир ўзгартиришинг кераклигини кимдир сенга айтганми?»
Роналду: «Мен атрофимни диққат билан кузатиб, кўп нарсаларни ўргангандим. Аввал ҳам айтдим, мен ҳатто ҳимоячилардан ҳам нималарнидир ўрганганман. Руд, мисол учун, гавда билан ўйнашда биринчи рақамли эди. Машғулотда ҳар иккала оёғим билан ишлашга ҳаракат қилардим. Аввалига чап оёғим у қадар кучли эмасди, бироқ уни ривожлантирдим. Чунки атрофимдагилар тинмай ишлаётганини кўрардим ва мен ҳам машқ қилиш жараёнида ўзимни яхшироқ ҳис қила бошлаганман. Шу тариқа голлар ура бошлайсан ва ўзингга бўлган ишончинг кўтарила бошлайди. Ўзимга айтганман: «Криштиану, финтларни яхши бажарасан, фақат ўзингга фойда келтирадиган ва кучли бўлган тарафларингга эътибор қарат». Менинг фикримча, бу — футболда узоқ вақт қолмоқчи бўлган одам учун энг яхши йўл. Ҳаммамиз ҳам вақт ўтган сари баъзи нарсаларни йўқотиб борамиз. Барча спорт турлари учун бу — нормал жараён. Ниманидир йўқотсанг, нимагадир эришасан ва уларга фаолиятинг давомида мослашиб боришинг керак. Мен ҳам 10 йил аввалги футболчи эмаслигимни яхши биламан. Мана сени қара, 10 йил аввалгидан кўра соқолингдаги оқлар кўпроқ, кўпроқ вазн йиғгансан (кулади). Нима деётганимни тушундинг-а, мослашиш керак. Бошқа йўли йўқ».