🌍SIRLI OLAM🌍


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


✅FAQAT NOYOB MA'LUMOTLAR....
💡 Dunyo Ajoyibotlari...
♻️ Qiziqarli Faktlar..
🏆 Ginnes Rekordlari...
📹 Qiziq VideoFaktlar...
Murojat uchun: @Ghost_vibration_syndrome

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


— Маҳзунлигинг қаерга кетди?
— Сажда қилувдим, тушиб кетди.


#Салом_ҳақида

«Агар «Саломга жавоб бериш одоби қайси?» деб сўрасалар, «Бунинг еттита шарти бор», деб айт.

🔘 Биринчидан, саломга хурсанд бўлиб алик олиш.

🔘 Иккинчидан, салом берганга «Раҳмат», дейиш.

🔘 Учинчидан, Ислом миллатига мансуб бўлмаган одам салом берса ҳам алик олиш.

🔘 Тўртинчидан, саломга алик олувчининг ҳам таҳоратли, пок бўлиши.

🔘 Бешинчидан, кўп киши турган бўлса, ораларидан бир одам саломга жавоб қайтарса кифоялиги.

🔘 Олтинчидан, саломга ишорат ёки имо билан эмас, овоз чиқариб алик олиш.

🔘 Еттинчидан, саломга алик олганда салом берган кишининг эшитиши зарурлиги».

Ҳусайн Воиз Кошифий


عزلة💋
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌹💐Қалбимиз тўрида иймон порласин
🌹💐Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌹💐Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌹💐Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌸💖Ҳафтанинг муборак кунида азизлар,
🌸💖Қалбингиз иймон нурига тўлсин.
🌸💖Меҳрибон онажон, қадрли отам,
🌸💖Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌹🍃Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌹🍃Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🌹🍃Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌹🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌹🌸Муборак Жумага етказди
Аллоҳ,
🌹🌸Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
🌹🌸Яратганга
шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
🌹🌸Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!


НОДОНЛАР БИЛАН ТОРТИШМАНГ!

Бир куни бўри билан эшак майсанинг ранги борасида тортишиб қолибди. Эшак майсанинг рангини сариқ деса, бўри яшил дер экан. Улар кўп тортишибди. Ҳеч келиша олишмагач, масалани ҳал қилиб бериш учун ўрмон подшоҳининг олдига боришга қарор қилишибди. Муҳокама бошланибди. Иккиси ҳам ўзининг ҳужжат-исботини келтирибди. Ҳукм чиқариш пайтида ҳамма адолатли ҳукмни интиқлик билан кутишар эди. Шер маҳкамага ҳозир бўлганларнинг умидларини чиппакка чиқариб, бўрига бир ой қамоқ жазоси ҳукм қилди. Эшакни эса айбсиз деб ҳукм қилди.
Бўри эътироз билдириб: “Жаноб, майсанинг ранги яшил эмасми?”, дебди.
Шер: “Ҳа, яшил”, дебди.
Бўри: “Ундай бўлса, нима учун менга қамоқ жазоси таъйинладингиз?, ахир, мен хато қилмадимку!”, дебди.
Шер: “Тўғри, сен майсанинг рангида хато қилмадинг, лекин бундай масалада эшак билан баҳслашиб хато қилдинг. Бундан кейин сенга ибрат бўлиши, ҳамда тушунмайдиган бефаҳмлар билан тортишмаслигинг учун сенга қамоқ жазосини тайинладим”, деди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан


ЭНГ БАХТЛИ ОДАМЛАР КИМЛАР?
Билиб олинг:

– Энг бахтли одам – намозини хушуъ билан, бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.

– Энг бахтли одам – ота онасига яхшилик қилиб, уларнинг ҳаққига ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.

– Энг бахтли одам – ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.

– Энг бахтли одам – дунёдаги охирги сўзи «Лаа илаҳа иллаллоҳ» бўлган кишидир.

– Энг бахтли одам – қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.

– Энг бахтли одам – Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.

– Энг бахтли одам – Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.


• Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз. Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг «макрим» метиндир».
(Аъроф сураси, 182-183 оятлар.)

Сиз яхшилик қилсангизу, сизга яхшилик қайтмаса, бу ҳолатингиздан шикоят қилманг ва хавотир олманг! Аллоҳ таоло яхшиликларни зарра қадарини ҳам зое қилмайди, албатта яхшиликнинг мукофоти яхшилик бўлади
• Сизга яхшилик қилишса ва сиз унга ёмонлик қайтарсангиз, бировнинг ҳақини қўрқмай еб бемалол юрган бўлсангизу, сизга ҳеч қандай жазо келмаётган бўлса бу ҳолатдан хавотир қилинг!
• Зотан, Аллоҳ таоло сизга муҳлат бераётган бўлиши мумкин.
• Ўша муҳлат тўсатдан тугаши, сиз эса тавбага улгурмай қолсангизчи, унда нима бўлади?!
• Яъни, зулм қилсангиз ҳам, бировнинг ҳақини есангиз ҳам яхши яшаётган бўлсангиз бу каромат эмас, балки истидрождир.
• Кўзни очинг, берилган муҳлатда тавбага улгуринг!
• Зеро, Аллоҳ таолонинг режаси метиндир.
• Аллоҳим! Бизларни неъматинг ила исёнга юз тутадиганлардан қилиб қўйма!
• Омин!


Бир куни бир аёлжаноби Мухаммад(с.а.в) олдиларига келиб деди:Йаа Росулоллох, мен бир эркаккишига турмушга чикмокчиман.Шунга нима дейсиз? Жаноби Мухаммад(с.а.в) кулиб дедилар-Эркак кишини аёл устида хакларикуп шуни биласанми? сурадилар-Йук дея жавоб берди аёл вакушимча килдиКандай хаклари бор йаа Росулоллох?-"Агар эрингни хафа килсангАллохга карши чикасан, хамдаукиган намозинг кабул булмас"- Яна борми?-" Агар эрингни рухсатисиз кучага кадам ташласанг, хар биркадаминга гунох ёзилади"- Яна борми?-"Агар эринга ёмон гапларгарирсанг киёматда тилинг биланосиласан" -Яна борми?-" Агар бор мулкинг эринга ёрдамберолмаса, охиротда юзинг корабулади"-Яна борми?-" Агар эрингни мол мулкидан угирлаб кимларгадир улашсанг, вакечирим сурамасанг, унда Аллохсени Садакаларингни хамдаЗакотларингни кабул килмайди"- Яна борми?-" Кайсидир аёл эрини сукса, ва эрига нисбатан карши гап гапирса,ундай аёллар дузохда тилиданосилурлар. Хамда каерда мусикауйнаса ва ундай жойларга пулберса, хамма савоблар ювиладихамда кийган кийимлари узига карши гувохлик беради: Бизни Эриучун киймаган аксинча шундайхаром жойлар учун кийган дея".Бундай аёлларни Аллох 1000 йилкуйдиринглар дея хукм килади.Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:- Йаа Росулоллох шу пайтгачатурмушга чикмадим бундан буёнхам чикмайман энди.Ва Росуллоллох бунга жавобандеди: - "Агар эрга тегсанг канча савоболишингни айтиб берайми?" Ундаэшит:-" Агар сени эринг "Аллох сенданрози булсин" деса 60 йил сигинишбилан баробар. Агар бир култум сув берсанг, 1 йил руза тутганингданафвзалрок.Агар эринг тушагидан туриб гуслкилмокликка чоглансанг, 1000 такурбонлик килганчалик савобтопасан. Агар эринга мугомбирлик ишлатиб вафот этсанг фаришталарсенга тасбех айтмайди.Агар эрингникунглини чог килсанг яъни кунглиникутарсанг, унда 60 та кул озодкилганчалик ажр топасан.Агар эрингни мол-мулкини тула тукис сакласанг ва кариндошларигаяхши муносабатда булсанг ва 5 вактнамозни тула тукис адо этсанг, варузани тула тукис тутсанг, бу 1000маротаба каъабани тавоф килганданулугрок савоб булади. (Али ибн Абу Толиб ривояти) . !


* Folklend orollari axolisining xar biriga 350 tadan kuy tgri keladi. Yangi
Zelandiyada esa 20 tadan.
* Fil miyasining umumiy ogirligi tanasi ogirligining 0,27 foizini tashkil etadi.
* Mushukning jaglari yon tarafga qimirlamaydi.
* Teterevyatnik kalxatlar Yevropaning
fakat bir mamlakat - Islandiyada
mavjud.
* Bukalamun bir vaktning uzida
boshini kimirlatmasdan boshka-
boshka tomonlarga karay oladi.
* Tuyakushning tuxumini pishirish uchun 40 dakika kaynatish kerak.
* Injilda tilga olinmagan yagona jonivor mushukdir.
* Voyaga yetgan kit 2 sekundda 2400
litr xavo yutadi.
* Agar kurshapalak uzining
kichkriganini eshitganida kar bulib kolgan bulardi.
* Dunyoda kolibri kushlarining 321 turi mavjud.
* Iguana 28 dakikagacha suv ostida tura oladi.
* Zebra kora chizikli ok jonivor
xisoblanadi.
* Dunyo buyicha taxminan 500 ta zoopark mavjud.
* Beliz yaguarlar konun bilan ximoya kilinadigan yagona davlatdir.
* Kalamush tuyadan kuprok vakt mobaynida suv ichmay yashashi mumkin.
* Qadimgi Misrda dalalarning asosiy zararkunandalari chigirtka yoki
kungizlar emas, begemotlar
xisoblangan.
* O'ljasiga xujum kilayotgan akulalar kuzlarini yumib olishadi. Bu bilan ular
kuzlarini lat yeyishdan asrashga
xarakat kilishadi.
* Dunyodagi eng katta reptiliya (odam
uchun uta xavflisi xam) dengiz
timsoxidir.
* Yulbarsning old panjalari beshta,
orka panjalari esa turta barmokdan iborat. Yulbarsning tirnoklari 8-10
sm.gacha buladi.
* Urgochi maymunlarning sochlari erkak maymunlarniki bilan bir xil tukiladi.
* Lunckie columbiae deb nomlanuvchi
dengiz yulduzlarining tanasini bir
santimetrdan kisib bulib tashlasangiz
xam kayta tiklanib olaveradi.
* Yer sharida kurbakalarning 4000 turi mavjud.
* Yulbarslarning korongulikda kurish
kobiliyati odamnikidan olti marta kuchli.
* Gippopotamlar fillardan keyingi urinda turadigan eng katta sut emizuvchilardir. Ularning ogirligi 4
tonnagacha yetadi.
* Tuyakush tuxumining ogirligi 1,5 kg.gacha buladi.
* Napoleon Bonapartning sevimli otining lakabi Morengo bulgan.
* Birinchi jaxon urushi davrida
Janubiy Afrika maymunlaridan biri medal bilan takdirlangan va unga
kapral xarbiy unvoni berilgan.
* Xitoyda ilonlarni taom tayyorlash maksadida ovlanadi. Xindistonda terisi, Birmada esa zaxarga karshi zardob tayyorlash uchun ovlanadi.
* Ilonlar uch yilgacha ovkat yemay, uygnmay uxlashi mumkin.
* Burga bir sakrashda 33 santimetr balandlikka sakrashi mumkin. Agar uning tanasi odamniki bilan teng
bulganida, u 213 metrga sakray olgan bulardi.
* Kalamushlar Yer yuzida odamlardan 45 million yil avval paydo bulishgan.
* Yer yuzida xonaki itlarning 400 turi mavjud.
* Delfinlar bir kuzini ochi uxlaydi.


"Qiziqarli Faktlar, Ma'lumotlar"
* -Millionlar o‘yini 188 ta mamlakatda
“Futbol” deb yuritilsa, atigi 4 tasida
“Sokker” deb nomlanadi.!
* -Bir kunda odamlar soni o‘rtacha
237 748 kishiga ko‘payadi. Har soniyada kamida 4 ta bola tug‘iladi.!
* -O‘rtacha futbol o‘yinchisi bir o‘yinda
11 km yuguradi
* -Elektr stullari stomatolog tomonidan
o‘ylab topilgan
* -Soyabonlarning o‘rtacha umr ko‘rish davri 1,5 yil ekan
* -Inson va jirafalarning bo‘yinlari
orasidagi uzunlik katta farqlansada,
ikkisida ham u 7 bo‘g‘indan iborat
* -Voleybol 1895-yilda kashf qilingan
*“OK” dunyodagi eng ommaviy so‘z
* Bil Geyts kompyuter dasturlashni 13
yoshidan boshlagan
*Dunyodagi eng qimmat to‘y
marosimiga 55 million AQSh dollar xarajat qilingan
*Yer borgan sari sekin aylanib
bormoqda, bugun kechadan ko‘ra
0.00000002 soniyaga uzunroq
*Kulgi insonni ozishiga yordam beradi
*Gavai aslida “sendvich” orollari deb nomlangan
*Туяқуш —
сийдик пуфагига
эга бўган ягона қуш.
*Эшакнинг кўзи шундай
жойлашганки, у бир вақтнинг
ўзида тўртала оёғини ҳам кўра олади!
*Инглиз, француз, араб, хитой,
рус ва испан тиллари
Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг олти расмий
тили ҳисобланади.
* Ер — Қуёш тизимидаги
саккизта сайёра ичида бирор
маъбуд номи билан
номланмаган ягона сайёра
ҳисобланади.
*Баъзи бир чувалчанглар овқат тополмаганидан ўзини ейди!
*Дудуқларнинг 80 фоизи
эркаклардир.
*Қум бўронларидан
ҳимояланиш учун туяларнинг
уч қатор киприги бор.
*Австралия орхидеясининг
гуллари ер остида очилади.
*Илк гулли ўсимликлар Ер
юзида 65 миллион йил
муқаддам пайдо бўлган.
*Қўлдаги тирноқлар оёқ тирноқларига нисбатан 4
баробар тезроқ ўсади.
*Асал — айнимайдиган ягона
маҳсулот ҳисобланади.
*Миср
фиръавнлари
сағаналарида топилган асални татиб кўрган
археологлар уни еса бўлади,
дея баҳолашган.
*Дунёдаги энг баланд дарахт
гигант секвойядендрон ёки
мамонт дарахти ҳисобланади. Калифорнияда ўсадиган бу
дарахтнинг бўйи 100-120
метрга етади.
*Ҳар сонияда Ер аҳолисининг
1 фоизи ўлардек маст бўлади.
*Ҳозир дунёда асаларининг 20 мингдан зиёд турлари бор. 500
грамм асал йиғиш учун битта
асалари уяси ва гуллар томон
10 миллион марта учиб бориб
келиши керак.
*Чумолилар ҳеч қачон ухлашмайди
*Ўпишиш
жараёнининг илмий
номланиши — филематология.
* * *
Фойдаланиш мумкин бўлган
энг катта сон центильон деб аталади. 1 дан сўнг 600 та
ноль бор. Ундан 1852 йилда
илк марта фойдаланилган.
* * *
15 миллион 700 минг 3 та Т
моделдаги «Форд» автомобиллари ишлаб
чиқарилган. Уларнинг барчаси
қора тусда бўлган.
* * *
Геометрияда бор-йўғи бешта
тўғри кўпбурчак бор: тетраэдр, куб, октаэдр,
додекаэдр ва икосаэдр.
* * *
Агар 1 дан 100 гача бўлган
сонлар кетма-кет қўшиб
чиқилса 5050 ҳосил бўлади.
* * *
Битта 75 ваттлик лампочка 3
та 25 ваттликдан кўра кўпроқ
ёруҚлик таратади.
* * *
Целсий шкаласи бўйича 5000 даражагача қиздирилган
темир газга айланади.
* * *
21978 тўртга кўпайтирилганда
ўзига тескари сон — 87912 ни
ҳосил қилади.
* * *
Генри Фордга 1 миллионта
автомобиль ишлаб чиқариш
учун 1917 йилдан 1924
йилгача — етти йил талаб
қилинган. 10-миллионинчи автомобилни бу воқеадан 132
кун ўтиб нишонлаган.
* * *
Бир миллиард сония тахминан
37 йилга тенг.
* * * Абсолют тоза олтин жуда
юмшоқ бўлади. Уни ҳатто
қўл билан эзиш мумкин.
* * *
Олмос кислотада эримайди.
Уни бузиши мумкин бўлган ягона нарса — юқори
ҳарорат.
Xayvonlar xaqida qiziqarli faktlar * Frantsuzlar kabutarni �uchar
kalamush� deb atashadi.
* Shoqollarning xromosomalari itlar
va bo'rilarnikidan bir juft ko'p.
* Yo'lbarslarning faqat junigina emas,
terisi xam yo'l-yo'l.
* Sarg'an balig'ining suyaklari yashil.
* Sakkizoyoqning ko'z gavxari
to'rtburchak bo'ladi.
* Otlarning suyaklari odamnikidan 18
ta ko'proq.
* Yer sharidagi jonivorlar orasida eng yuragi katta va eng yuqori qon
bosimiga ega jonivor bu jirafa.
* Jirafaning tili qora va uning uzunligi
45 sm.gacha yetadi.
* Antarktidadagi baliqlarning qon
harorati - 1,7 darajagacha pasaya oladi.
* Kitning yuragi bir dakikada 9
martagina uradi.
* Tovuk uzogi bilan 13 sekund ucha oladi.
* Pingvin suza oladigan, ammo ucha olmaydigan yagona kush. Yana u tik
yura oladigan yagona kushdir.


Foydasi tegadi deb o'ylayman.
Ажойиб Фактлар
* Англиялик статистлар ҳисобларига
кўра, инсон бутун умри давомида
100.000 километр пиёда юраркан.
* Дунёдаги эркакларнинг 10 фоизи
ва аёлларнинг 8 фоизи – чапақайдир.
* Инсон йилига 10 миллион марта
кўзларини очиб юмаркан.
* Нидерландия миллий мадҳияси
сўзларини аҳолисининг 15
фоизигина билар экан.
* Лобачевский геометриясида
учбурчак бурчакларининг
йиғиндиси доим 180 дан кам.
Эвклид геометриясида у доим 180
га тенг. Риман геометриясида эса,
учбурчак бурчакларининг йиғиндиси доим 180 дан кўп.
- Иккинчи минг йилликнинг бошида
(1000 йил) Ер аҳолисининг сони
400 миллион кишини ташкил
қилган бўлса, унинг охирига келиб
(1999 йил) – 6 миллиард одамни ташкил қилди.
* Россияда 20 дан ошган, лекин 21
ёшга тўлмаганлар ўз ёшини
йигирмада дейишади, Америкада
ва Европада эса, бундай инсонлар
ўз ёшини 21 да дейишади.
* Швецияда Карлсон (ёки Карлссон)
фамилиялилар 300.000 нафар
одамни ташкил қилади.
* Ер юзида аниқланган иккита энг
юқори IQ кўрсаткичлари аёлларга
тегишли.
* Аёл бутун умри давомида ўртача 2
кг помада сарф қилади.
* Дунёдаги энг кенг тарқалган
аёллар исми – Анна. Деярли юз
миллион аёллар бундай исмга эга.
* БМТ хабарига кўра, ҳар сонияда Ер юзида 3 та одам дунёга келади.
* Италияда энг кенг тарқалган
фамилия ва исм – Марио Росси.

" Qiziqarli Ma'lumotlar"
* Har ikki million odamdan biri 116
yoshga yetib borar ekan
*Mushuklar hayotining 66 foizini
uxlab o‘tkazadi
* Bodringning 96 foizi suvdan iborat
*Timsohlar rang ajrata olishmaydi
*Faqatgina urg‘ochi chivinlar chaqadi
*O‘chirg‘ich kashf qilingungacha,
qalamni o‘chirishda nondan
foydalanilgan
*Avgust – eng ko‘p tug‘ilishlar soni qayd etiladigan oy
*Piyoz archayotganda saqich
chaynash yig‘lashning oldini oladi
*Musiqa insondagi depressiyani 25
foizgacha tushirishga qodir
*Xitoyda ingliz tilida gaplashuvchilar soni AQShdagidan ko‘proq
*111111111 х 111111111 =
12345678987654321
* Chag'alaylay soatiga 160 km
tezlikda, Jarqaldirg'ochlar esa soatiga
300 km tezlikda ucha oladi.! * "kivi" - Yangi Zelandiyada
uchraydigan dunyodagi yagona
qanotsiz qushdir.
Shuningdek,uning
dumi ham yuq,patlari esa junsifat.
* Birinchi Jahon urushi paytidagi
hizmatlari evaziga- "JASORATI UCHUN" Medaliga sazovor bulgan KABUTAR
haqida eshitganmisiz.? U jangda bir
kuzi va oyog'idan ayrilgan,ammo
zimmasiga yuklatilgan vazifani ado
etgan.!
* Yirtqichlar yashin urib halok bulgan jonivorlarni yeyishmas ekan.!
* Jirafalar haftalab uhlamasligi
mumkun,chul shilliqurtlari esa yillab
uhlamaydi.!
*SAKKIZOYOQ ning kuz qorachig'i
turtburchak shaklda buladi,TIMSOX ning tili esa tanglayidan usib chiqadi.!


Kambag'alni ustidan kulmang.
Nochorlik hech kimga xavas emas.Kimdir Zamonga qarab kiyinadi, kimdir Sharoitga...


Бир саҳрои аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирон куни йўқ экан. Қозондаги таьомин,
Тепиб қочиб кетаркан.
Мешидаги сувини,
Сепиб қочиб кетаркан.
Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир
Ёядиган ипини.
"Ҳой, ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур.
Ҳой, мешимни тешмагил,
Каъбага имом бўлгур!
Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр.
Ғариб йўлин тўсмагил,
Каъбага имом бўлгур. "
Демас экан: "Жувонмарг",
"Ҳароми", "Мараз", "Ўлгур",
Битта экан қарғиши:
"Каъбага имом бўлгур!"
Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.
Не-не шоҳу султонлар,
Орқасидан туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.
Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли
Олим,ҳофизи Қуръон -
Абдураҳмон Судайсий.
Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар бир нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу
Aллоҳнинг мўъжизаси.
Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар -Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.


Ризқ ажойиботлари

Али Тантовий ҳикоя қилади:
Ушбу воқеани менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди.
Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш учун уни уйига чақиради.
Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади.
Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..

У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ...


Икки ракат бомдод намози дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир. Агар сиз уни адо қилган бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг...!!!


Ассалому алайкум. Бошланган кунингиз хайрлик бўлсин
Ўзингиз ва билимингизни синаб боринг.
08.09.2020 Кун саволи. №1
Uil'yam Shekspir u narsani uncha hush ko'rmagan. Uni aql o'g'risi deb atagan. 《Odamlar o'z tillari va lablari orqali unga yo'l berishadi》, deb aytgan.

D/S. Hurmatli bilimdonlar, odamlar nimaga yo'l berishadi?
Жавобларни @Ghost_vibration_syndrome га юборинг.


Buni amalda isbotlash uchun AQShning okean va atmosfera tadqiqotlari milliy boshqarmasi okeanografi Saymon Boksall qiziq tajriba o‘tkazadi – halok bo‘lgan kemalarning kichik prototipini yasaydi, maxsus idishga ularni qo‘yib, Bermud uchburchagida qayd etiladigan suv harakatlari modelini harakatga keltiradi. Natijada kemalar suvning bunday harakatiga qarshi tura olmasligi, to‘lqinlar kemani suv girdobiga tortib ketishi ma'lum bo‘ladi.

Shuningdek, tadqiqotchilar Bermud uchburchagidagi anomaliyalar bilan bog‘liq boshqa farazlarga ham oydinlik kiritishdi.

Magnit anomaliyalari. Atlantika okeanida magnit anomaliyalari chindan ham mavjud, ular yerosti mantiya qavatidagi harakatlar bilan bog‘liq, ammo bu anomaliyalar Bermud hududidan 1500 km janubda – Braziliya atrofida kuzatiladi.

Suv ostida to‘planuvchi gazlar. Bu hududda kuzatiladigan anomaliyalar suv ostida yonuvchan gazlarning to‘planib qolishi, to‘lqinlar harakati bilan ularning yuzaga chiqishi va kemani cho‘ktirishi ham taxmin qilinadi. Ammo olimlar bu taxmin ham o‘zini oqlamasligini aytmoqda.

«Gazlarning to‘planib qolishi – ehtimoliy holat, ammo bunday holat kuzatilishi mumkin bo‘lgan joy faqat Bermud uchburchagi emas, bunday nuqtalar dunyo suv havzalarida talaygina», deydi Boksall.

«Asosiy aybdor – inson omili»

Boksallning fikricha, samolyot va kemalarning bu hududdagi halokati insoniy xatolar natijasida ro‘y bergan.

AQShning Qirg‘oq qo‘riqlash xizmati ma'lumotlariga ko‘ra, Bermud hududidagi halokatlarning 82 foizi okeanda harakatlanish bo‘yicha yetarli ko‘nikmaga ega bo‘lmaganlar bilan sodir bo‘lgan.

«Halokatlarning bosh omillaridan biri – kemalarda radiopriyomnik va navigatsiya qurilmalarining yo‘qligidir. Okeanda tadqiqotlar olib borish jarayonida oddiy yo‘l xaritasiga yoki mobil telefondagi navigatorga ishonib chiqqanlarni ham uchratdik. Qirg‘oqdan 50-60 km uzoqlashgach, mobil telefonlar signali yo‘qoladi», deydi AQShning okean va atmosfera tadqiqotlari milliy boshqarmasi okeanografi Saymon Boksall.

O‘zgaruvchan ob-havo sharoiti, qo‘qqisdan qisqa muddatda yuzaga keladigan bo‘ronlarning ham halokatlarda roli bor.

«Umuman olganda, Bermud uchburchagi muayyan bir hudud bilan cheklanib qolmaydi. Dunyoning istalgan nuqtasi ehtimoliy Bermud uchburchagi bo‘lishi mumkin. Bo‘ronlar yuzaga keladigan, to‘lqinlar harakati bo‘lgan, suv ostida xavfli gazlar to‘planadigan joylar, tajribasiz uchuvchilar va kema boshqaruvchilari bor ekan, istalgan nuqtada «g‘ayritabiiy» anomaliyalar kuzatilishi istisno etilmagan», deydi Boksall.
https://t.me/joinchat/AAAAAFPdGEs6Kx1WCuNbxQ


Bermud uchburchagi: afsona va haqiqat
Bermud uchburchagi – Yer sayyorasining sinoatli nuqtalaridan biri. Atlantika okeani, Sargasso dengizida joylashgan bu hudud Florida, Bermud, Puyerto-Riko orollari bilan o‘ralgan uchburchakda joylashgani uchun shunday nom olgan.

Uning sinoati shundaki – bu hududdan uchib yoki suzib o‘tayotgan suv va havo kemalari sirli ravishda halokatga yuz tutadi. Bu halokatlarni turli tabiat hodisalaridan tortib, o‘zga sayyoraliklargacha bog‘lashadi.

Iblis dengizi

Bermud uchburchagida suv va havo kemalarining «sirli ravishda g‘oyib bo‘lishi» haqidagi qarashni ilk bor Associated Press muxbiri Edvard Van Vinkl Jons 1950 yilda ilgari suradi va bu hududni «iblis dengizi» deb ataydi.

«Bermud uchburchagi» iborasini esa yozuvchi Vinsent Gaddis 1964 yilda qo‘llaydi – «Agrosi» jurnalida «Halokatli Bermud uchburchagi» sarlavhali maqola chop etib, unda AQSh aviatsiya flotiga tegishli 19-zveno harbiy samolyotlari shu hududda izsiz yo‘qolgani hikoya qilinadi.

Shu bilan 60-70 yillarda Bermud uchburchagi atrofida turli asosli-asossiz gaplar ko‘payib ketadi.

Vahimalar sababi

Bermud uchburchagi paranormal sinoatga egaligi haqidagi nazariyaga ishonuvchilarning ta'kidlashicha, 20-asrda 100dan ziyod havo va suv kemalari bu hududda izsiz yo‘qolgan.

Sirli ravishda yo‘qolish bilan birga, kemalarning bir zumda bir hududdan boshqa hududda paydo bo‘lib qolishi, vaqtning anomal tarzda o‘zgarishi kabi holatlar aytiladi.

Skeptik-realist olim Lourens Devid Kushe «Bermud uchburchagi: afsona va haqiqat» kitobida bu joyga taalluqli qilib ko‘rsatiladigan ba'zi halokatlar aslida boshqa hududlarda sodir bo‘lganini ta'kidlaydi. Ayrim halokatlarning esa chindan ham sodir bo‘lgani haqida rasmiy manbalarda ishonchli fakt va dalillar mavjud emas.

19-zveno

Bermud uchburchagi bilan bog‘lanadigan shov-shuvli voqealardan biri AQShning bombardimon harbiy samolyotlaridan iborat 19-zvenoning halokati hisoblanadi.

Zveno 1945 yil 5 dekabrda AQShning harbiy kuchlar bazasidan beshta samolyot Fort-Loderdeyl sari yo‘l oladi, ammo qaytib kelmaydi. Samolyotning qoldiqlari ham topilmaydi. Ba'zi manbalarga ko‘ra, ekipaj yaxshi ob-havoda, okean osuda bo‘lgan vaqtda parvozga shaylangan. Parvoz chog‘ida uchuvchilar harbiy baza bilan radiomuloqotda navigatsiya qurilmalarining ishdan chiqqani va g‘ayritabiiy vizual effektlar kuzatilayotganini aytishadi. Samolyotlar bilan aloqa uzilgach, uni topish maqsadida «Martin Mariner» gidrosamolyoti yo‘lga otlanadi, ammo u ham izsiz yo‘qoladi.


19-zveno ekipaji
Kushening bu bo‘yicha versiyasi boshqacharoq. Unga ko‘ra, zveno tajriba parvozini amalga oshirayotgan kursantlardan iborat bo‘lgan. Ular orasida faqatgina leytenant Teylor tajribali bo‘lib, u ham bu yo‘nalishda ilk bor parvoz qilayotgan edi. Saqlab qolingan radiomuloqot yozuvida esa leytenant mo‘ljalni yo‘qotib qo‘ygani, kompaslar yo‘lni ko‘rsatmayotgani aytilgan. Mo‘ljalni tiklashga harakat paytida samolyotning yonilg‘isi tugaydi va Teylor suv ustiga qo‘nishga majbur bo‘ladi. Ammo bu paytda notinch bo‘lgan suv samolyotni domiga tortib ketadi.

Olimning yozishicha, zvenoni izlash maqsadida yo‘l olgan ikkita «Martin Mariner» gidrosamolyotida yonilg‘i uchqunlari kabinaga o‘tishi natijasida yong‘in kuzatilib, halokatga uchraydi.

Haqiqat izlab

2018 yilda Buyuk Britaniyaning Sautgempton universitetidan bir guruh tadqiqotchilar Bermud uchburchagi atrofidagi gap-so‘zlarga ilmiy asos topish uchun izlanishlar olib borishadi.

Tadqiqot xulosasiga ko‘ra, mazkur hududda kemalarning yo‘qolishiga sabab – to‘lqinlardir.

Ma'lum bo‘lishicha, bu hududda balandligi 30 metrgacha boradigan, juda tik bo‘lgan to‘lqinlar yuzaga keladi. Bunday to‘lqinlar bir necha nuqtada bir vaqtning o‘zida kuchli bo‘ron harakatga kelishi natijasida paydo bo‘ladi.


Quyosh haqida 7 fakt

· Quyoshni chiroq singari o‘chirib qo‘yish imkoni bo‘lsa va bu imkoniyatdan foydalanilsa, bir hafta ichida Yerdagi harorat -18 darajaga, bir yil ichida esa -75 darajaga tushadi va jon saqlash mumkin bo‘lmay qoladi;

· Quyosh borgan sari issiqroq va yorqinroq bo‘lib bormoqda. Vaqtlar o‘tib u o‘n marta yorqinlashishi mumkin. Faqat buning uchun taxminan milliard yil kerak;

· Quyosh massasining 72 foizi vodorod va 26 foizi geliydan iborat. Qolgani arzimas miqdordagi boshqa elementlardir. Har soniyada 700 million (!) tonna vodorod yonib, geliyga aylanadi;

· Quyosh katta miqdordagi energiya manbai bo‘lishi bilan birga ulkan massaga ham ega. Uning og‘irligi Quyosh tizimining 99 foizini tashkil qiladi;

· Shunday sayyoralar va ularning yo‘ldoshlari borki, ularning ayrim qismlariga quyosh nurlari uzluksiz tushib turadi, ya'ni o‘sha hududlarda tun bo‘lmaydi;

· Hisob-kitoblarga ko‘ra, Quyosh o‘zining o‘rta yoshini yashamoqda. Astronomlar ma'lumotlariga qaraganda bu yulduz paydo bo‘lganiga 4,5 milliard yil bo‘lgan va yana taxminan 5 milliard yildan keyin u yonib bitib, avval qizil gigantga, keyin oq karlik yulduzga aylanadi;

· Agar insoniyat Quyosh energiyasini ishlab chiqarishni istasa, har soniyada 100 milliard tonna dinamit portlatib turishi lozim va bunga aql bovar qilmaydi.


Ҳижоб шундай қиммат нарсаки, уни арзон инсонлар кия олмайдилар.


Dollar haqida faktlar:

-AQSh dollari davlat pul birligi sifatida Marshall orollari, Salvadorda ham ishlatiladi. Shuningdek Zimbabvening amaldagi valyutasidir.

-1861-yildan keyin chiqarilgan har qanday federal banknot hozirgi kunda ham to‘lov vositasi sifatida qabul qilinaveradi. Ya’ni har qanday «eski» pullar ham o‘taveradi.

-Biz bilgan va ko‘rgan 1, 5, 10, 20, 50, 100 dollarliklardan tashqari 2, 500, 1000, 5000, 10 000, 100 000 dollarliklar ham bor. Ikki dollarlik juda kam nusxada chiqarilgan bo‘lsa, katta qiymatdagi pullar faqat banklararo to‘lovlarda ishlatilgan. To‘lovlarning elektron tizimi (pul ko‘chirish) yo‘lga qo‘yilgach, bu pullar muomaladan olingan. Lekin bu banknotlar hanuz kimlarningdir qo‘lida bor va ularning numizmatik qiymati nominal qiymatidan bir necha barobar ortiq.

-Tangalarning ham o‘z nomlari bor: 1 sentlik — penni, 5 sent – nikel, 10 sent – daym, 25 sent – kvoter, 50 sent – xaf deb yuritiladi.

-Har kuni AQShda 35 mln. dona turli nominaldagi banknotlar ishlab chiqariladi. Ularning umumiy qiymati taxminan 650 million dollarga teng. Bu pullarning 95 foizi yaroqsiz pullar o‘rniga ishlatiladi. 2005-yilda bir banknotni chop etish uchun taxminan 5,7 sent sarflanishi hisoblab chiqilgan.

-AQSh federal zaxira tizimi ma’lumotlariga ko‘ra 1 dollarlik 22 oyda, 5 dollarlik 24 oyda, 10 dollarlik 18 oyda, 20 dollarlik25 oyda, 50 dollarlik 55 oyda yangisiga almashtiriladi. Yuztalik eng ko‘p «yashaydi», u 60 oy aylanib yuradi.

-Dollarning yashil rangda tovlanishi sababi ham qiziq. 1869-yilda AQSh moliya vazirligi Filadelfiyaning «Messers J. M. & Sox» kompaniyasiga yangi pullar chop etish bo‘yicha buyurtma beradi. Ungacha bo‘lgan davrda dollar asosan oq-qora rangda bo‘lib, faqat bir chetigina yashil rangga bo‘yalgan. Fotografiyaning paydo bo‘lishi tufayli oq-qora rangdagi pullar osongina qalbakilashtirila boshlandi. Buning oldini olish maqsadida banknotlarga boshqa ranglar qo‘shishga qaror qilinadi. Fabrikalarda ko‘p miqdorda yashil bo‘yoqlar borligi, boshqa ranglar qo‘shimcha xarajatlar keltirib chiqarishi mumkinligi uchun shu rangga zo‘r beriladi va dollar «ko‘k» (to‘g‘rirog‘i «yashil») degan yana bir sinonimga ega bo‘ladi. Oxirgi yillarda chop etilayotgan banknotlarda qizil rang ham paydo bo‘ldi. Har kuni dollar ishlab chiqarish uchun taxminan 20 tonna bo‘yoq sarflanadi.

-Dollar eng ko‘p qalbakilashtiriladigan valyutadir. Shuning uchun AQShda qalbakilashtirishga qarshi kurashga doim qattiq e’tibor beriladi. Dollar qog‘ozini faqat bitta kompaniya ishlab chiqaradi va bu kompaniyaga AQSh hukumatidan tashqari har qanday joyga mahsulot sotish taqiqlangan. Bo‘yoqlar formulasi AQShning Gravirovka va muhr byurosi siri hisoblanadi. 1990 yildan boshlab dollar himoyasi yanada kuchaytirildi. Unga qo‘shimcha iplar va mikromuhr qo‘yila boshlandi. Har 7-10 yilda banknotlar dizayni o‘zgartirib turiladi. Dollar faqat ikkita fabrikada — Texas va Vashingtonda tayyorlanadi va bu korxonalarda uch mingga yaqin xodim ishlaydi.

-Chop etilgan pullarning 30-50 foizi AQSh hududidan tashqariga chiqib ketadi.

-Nominal qiymatidan qat’i nazar har qanday banknot taxminan 1 gramm og‘irlikka teng.

-Banknotlarning asosiy dizayni 1928-yilda tasdiqlangan va unga ko‘ra pullarda asosan AQSh prezidentlari suratlari tasvirlanadi: 1 dollarlikda AQShning 1-prezidenti Jorj Vashington, 2 dollarlikda 3-prezident Tomas Jefferson, 5 dollarlikda 16-prezident, Shimol va Janub o‘rtasidagi urush g‘olibi Avraam Linkoln, 10 dollarlikda AQSh asoschilaridan biri, birinchi moliya vaziri Aleksandr Hamilton, 20 dollarlikda 7-prezident Endryu Jekson, 50 dollarlikda 18-prezident, grajdanlar urushi qahramoni Uliss Grant, 100 dollarlikda olim, publitsist va mohir diplomat Benjamin Franklin surati tushirilgan.
https://t.me/joinchat/AAAAAFPdGEs6Kx1WCuNbxQ

Показано 20 последних публикаций.

82

подписчиков
Статистика канала