📝 Бир куни мактабда бирга ўқиган дугонамни учратиб қолдим. У билан соғинч билан саломлашдик. Йўл- йўлакай мактаб давримизни эслашдик. Бахтимизга йўлимиз ҳам бир чиқиб қолди. Биз "Дамас" автоуловига чиқдик. Ширин дамларни ёдга олиб, мароқли суҳбат қуриб кетарканмиз, ушбу учрашувдан беҳад мамнун эдик. Аммо бир йўловчи аёл гоҳ менга, гоҳ дугонамга нигоҳ ташлаб, хўрсиниб қўяр эди. Бу ҳол бизга эриш туюлди. Дугонам аёлга қараб: - Ҳа, опажон, нега бизга тикиляпсиз? Айбимиз бўлса, юзимизга айтинг, - деди.
Мен "бас қил" дегандай ўртоғимни туртиб қўйдим. Дугонамнинг аччиқланганидан аёл ўзини бироз ноқулай сезди шекилли, мобил телефонини қўлига олиб, ниманидир ёза бошлади. Биз суҳбатимизни давом эттирдик. Бир пайт нафис қўл елкамга оҳиста тегди. Ёнимга ўгирилдим. Ўша аёл қўл телефонини менга узатди. Хайрон бўлиб телефонни қўлимга олиб, дугонам иккаламиз ёзувларга кўз югуртирдик. Ёзувларни ўқигач, қўлларим титраб, телефонни қандай қилиб эгасига қайтариб берганимни ҳам билмай қолдим. Аёл ҳайдовчига имлаб, машинадан тушиб қолди. Дугонамга қарасам, у ҳам овози титраганича "У аёл..." дея ортиқча гапиролмади.
Ҳа, аёл соқов экан. Аллоҳ бу бандасига тил-забон бермабди. Биз-чи, шу тилимиз билан ўйламай-нетмай унинг яримтагина нозик кўнглини аччиқ сўз деб аталмиш ўқ билан поралабмиз. У аёл менга ёзиб кўрсатган телефонида қуйидаги сўзлар битилган эди.
"Аллоҳ сизларга жуда чиройли забон берибди. Оҳ тортишимга сабаб худди шундай забоннинг менда йўқлиги. Ушбу овозларни эшитганимга ҳам шукр. Аммо сизларни мақташ ўрнига бироз ранжитиб қўйганимдан, кечирим сўролмаганимдан афсусдаман". ...
Биз дугонам билан то манзилимизга етгунимизча бир-биримизга "миқ" эта олмадик.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!