ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


📖 ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!
📢 Реклама: @FalsafaReklama
👥 Обуна бўлиб қўйишни унутманг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


كمَا يكونُ قَلبك، تَكون الدُّنيا في عينِيك.

- مصطفى محمود.

Қалбинг қандай бўлса, дунё ҳам кўз ўнгингда шундай бўлади.


​©️ Мустафо Маҳмуд.


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Ўзбек ва жаҳон адабиёти ёрқин намоёндалари ибратли сўзлари билан танишишни истаганларга тавсия қилинадиган канал
👇👇👇

https://t.me/tilsimli_hayot
https://t.me/tilsimli_hayot
https://t.me/tilsimli_hayot


Ахлоқ ва номус деганда фақат аёл ҳақида гапиришга тушган ҳар бир киши беномус ва ахлоқсиздир!..

​©️ Умида Азиз

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

2k 0 34 6 35

Ҳаётда муҳими - бахт.
Бахт ҳаммада ҳар хил бўлади. Бу ички ҳиссиёт
Сиз эккан гул гуллади - бахт.
Бир стол атрофига яқинларингиз билан жамландингиз - бахт.
Сиз севган инсон бор - бахт. Сизни севганлар бор. Севимли ишингиз бор. Бахтни кутиш керак эмас.
Уни ҳис қилиш керак!
Бахтлиман деб айтинг.
Алҳамдулиллаҳ бахтлиман!
Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
Бахтлиман деганлар ҲАВАС билан қарашсин.
Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
Бу муҳаббат қиссаси абадий бўлсин.
Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
Уни ҳар дақиқаси мазмунли ўтсин.

Бахтлиман денг, ҳа бахтлисиз ҳаётга бериб юборинг ӯзингизни..
муаммоларим деб ӯйлаетган ташвишларга бериб юборинг ӯзингизни.
Шу ташвиш шу муаммолар билан бахтлисиз.
Ҳар бир нарсада ҳикмат бор...
Баралла ҳаётга тик боқингда БАХТЛИМАН денг.

Ҳаёт сизга сен Бахтлисан деб жавоб қайтаради...


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

2.7k 0 98 14 16

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟢 DIQQAT E'LON🟢

🟩✅✅Xurmatli ayollar uydan chiqmagan holda pul topishni xoxlesizmi
🟩🛜🛜Menijirlikka ishga taklif etaman
🟩🧳Chet el sayohatlari
🟩⭐️🏡uy moshina endi orzu emas🟢
🟩💸Manga o’xshab oyiga 20mln+ daromad kerakmi?

🟩Sotuv QILMASDAN telefon📱 orqali qonuniy ishlashni xoxlesizmi

🟩🎁Tekinga sovga olishga  nima deysiz
🟩Asosiysi staj ketadi
🟩🙋‍♀Hamma ayollar uchun toʻgʻri keladi
🟩Xozir internet asri bundan siz foyadalaning uydan chiqmey pul toping

👇👇👇👇Tezda qoʻshilib oling guruhga

https://t.me/lider_ayollar
https://t.me/lider_ayollar
Admin:@Sofiya_Rahmonova
Telefon:+998993740188


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

Ҳеч қачон ҳаётингизни ўзгартириб буюк орзуларингизни амалга оширишга кеч бўлмайди. Буюк орзуларингизни шунчаки қўйиб юборманг уларни мақсадга айлантиринг ва амалга оширинг! Бугун айни вақти...

Ассалому алайкум Қадрдон. Кун давомида яхши кайфият хамроҳингиз бўлсин.


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

4.4k 0 165 85 17

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яҳшиямки вақт, масофалар ва қийинчиликлар бор... Айнан шулар аниқлаб олишга ёрдам беради... Ким севади, ким қадрлайди... ким учундир аслида ҳеч ким эканлигимизни...

Ёнимизда бўлмасаларда, қалбимизда бўлган қадрликларимиз омон бўлсинлар...!

🌙 Тунингиз осуда ўтсин, қадрлигим!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Ҳаловат маскани

3k 0 95 15 19

Шайтон ўзининг шотирлари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди.
— Бу жойлар жуда гўзал-а! — деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. — Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор.
— Ҳаа, — деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, — бунақа жойларни вайрон қилиш қийин.
Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин:
— Сизлар бораверинглар, — деди ёрдамчиларига. — Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман...

Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди...

Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон... Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, "Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?" — дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики:
— Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Бир киши улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуднинг поябзалларини ўғирлаб кетди. Шунда у киши: "Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олган нарсасига барака бергин. Агар муҳтож бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", дедилар.

Қизиқ, биз уларни ўринларида ўша одамни ҳаққига дуо қила олармидик? Нақадар гўзал хулқ!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 | Ислом фалсафаси ва хикматлар

3.7k 0 46 35 21

💘 Tushda sevgan insoningizni ko'rsangiz u sizni o'ylayotgan bo'ladimi ?


Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди. Ташкарида ёмғир ёғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Хамма ёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди.
Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди. "Алхамдулиллаҳ" деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса, эшикнинг олдида бир киши шамчироқ билан турибди.
- Қани, биродар, эҳтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг... - деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин ҳайрон бўлиб:
- Биродар, масжидга кирмайсизми? - деб сўрабди.
- Йўқ кирмайман - дебди.
- Нега?
- Чунки мен Шайтонман.
- Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?
- Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйингдан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллоҳ гуноҳларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиққанингда Аллоҳ бу амалингга аҳли оилангнинг гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалингга бутун шаҳар мўминларни гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу, сен яна чиқсанг, Аллоҳ бутун Ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, - деган экан
...

@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴ИШГА ОЛАМИЗ✅
ИШ ҚИДИРАЯБСИЗМИ?
💁🏻‍♀Уйда ӯтирган ҳолда онлайн Пул Ишлашни таклиф қиламан
💁‍♀ёш фарзандни онасимисиз?
💁‍♀талабамисиз?
💁‍♀уй бекасимиз?
💁‍♀кушимча даромат топишни хохлайсизми?
💁‍♀каналимга кушилинг,
💁🏻‍♀ ШАРТЛИ ХАРИД ЙУҚ
💸ОЙЛИК МАОШ 1.МИЛЛИОНДАН 20.МИЛЛИОНГАЧА✅
🎁ҲАР ОЙДА 2 МАРТА СОВҒАЛАР
🌙ҲАЛОЛ МУСУЛМОН КОМПАНИЯ
🙋🏻‍♀УЙДА  ТУРИБ ИШЛАШ ИМКОНИЯТИ
✅Бош вақтингиз учун Қӯшимча Даромад аҳл жамоамизга қӯшилинг
👇👇👇✅💸💸💸💸

https://t.me/+XY2mpdgIXddkNDNi
https://t.me/+XY2mpdgIXddkNDNi
https://t.me/+XY2mpdgIXddkNDNi

@Yasin_04_06
Tel +998910403834


Ўлимни эслаб тавба қилиб туринг, Билинг-ки ўлим сизни эсласа тавбага вақт бермайди.


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢


Вафо...


Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди. Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди.

Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди. Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
— Қаёққа кетяпсан? — деб сўрабди.
— Уйимга, — жавоб берибди эр.
— Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
— Менинг кўзларим очиқ, — дебди эр. — Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман!

Арзимаган хатоликни ҳам юзига соладиганлар ибрат олса арзийди!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар

4.3k 0 81 15 44

ОТА ВА УНИНГ ҚИЗЛАРИ.

Фарзандларимга нима иш қилишимни айтмаганман. Мени деб уялишларини истамайман. Кичик қизим нима иш қилишимини сўраганда, оддий ишчиман қизалоғим, дердим. Уйга қайтиш олдидан кўчадаги умумий ҳаммомда ювиниб, кейин борардим. Токи улар менинг нима иш қилишимни сезмасинлар.
Ҳамма қизларимни мактабга юборишни, уларнинг таълим олишларини, келажакда инсонлар олдида азиз ва ҳурматли шахс бўлиб етишишларини хоҳладим. Уларга бирор киши менга қилганидек муомала қилмаслигини, паст назар билан қармаслигини истадим. Одамлар мени менсимасликка ўрганиб ҳам қолишган.
Топадиган ҳамма пулларимни қизимни ўқитиш учун йиғиб қўйдим. Ҳеч қачон ўзимга янги кўйлак сотиб олмадим. Бунинг ўрнига фарзандларимга китоблар олиб бердим.
“Эҳтиром”. Мана шу мен орзу қилган нарсадир. Ҳа, мен кўча тозаловчи бўлиб ишлайман.
Ўтган куни қизимнинг ҳужжатларни топшириш вақти эди. Аммо мен керакли пулни тополмадим. Ўша куни қўлим ишга бормади. Ишлолмай, кўз ёшимни яширишга уриниб, ахлат қутиси ёнига ўтирдим. Ҳамкасбларим менинг аҳволимни кўришди, аммо ёнимга кела олишмас, бирорталари мен билан гаплашишга ботинишолмасди. Қизимнинг ўқишга кириш орзуси рўёбга чиқмади. Жуда сиқилдим, ичим эзилди. Бугун уйга борганда қизим билан қандай кўришишимни, агар у мендан пул ҳақида сўраса, нима деб жавоб беришимни билмайман.
Мен фақир оилада туғилганман. Бугун ишдан сўнг ҳамкасбларим ёнимга ўтиришди-да, “Бизни ўзингга дўст деб биласанми?” деб сўрашди. Ҳали жавоб беришга улгурмасимдан барчалари бугунги иш ҳақларини менга узатишди.
Пулларни олишдан бош тортдим. Шунда улар “Биз бугун нари борса оч қолармиз. Аммо қизинг абата ўқиши керак!” дейишди. Бу гапларини эшитиб ўзимни тута олмай йиғлаб юбордим. Шу куни ҳаммомга ҳам кирмай уйга бордим. Ҳамма ёғим кир эди.
Бугун эса... Қизларимдан бири университетни тугатиш арафасида. Қизларим мени кўча тозалаш ишига юборишмади. Катта қизим университет қошидаги бир бўлимда ишлайди. Қолган учтаси эса университет стипендиясини олишади.
Гоҳида катта қизим олдин ишлаган жойимга мени олиб боради. Борганимиздан сўнг ўша ерда ҳалиям меҳнат қилаётган ҳаммкасбларимга овқат улашиб келамиз.
Бир куни ўша ердаги ҳамкасбларимдан бири кулиб туриб қизимга бир савол берди: “Нега бизга доим овқат олиб келасан?”
Қизалоғим уларга шундай жавоб берди: “Мен бу мартабага эришишим учун сизлар ҳаммангиз бир кун оч қолгансизлар. Шу боис Аллоҳ таолога дуо қилинглар, У Зот менга сизларга ҳар куни овқат олиб келишимни насиб этсин!”
Ҳа, бугун мен ўзимни фақир ҳисобламайман. Қандай қилиб фақир бўлайин, ахир Роббим менга шундай қизларни ато этган-ку!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Эридан доим калтак ейдиган хотин бир куни мулланинг олдига бориб, дуо қилиб қўйишни сўради. Шунда мулла унга бир халтачани бериб,:
– Мана буни олинг. Бу ўқилган халтача. Қачонки, эрингиз сиз билан жанжаллашса, токи жим бўлмаганча тишлаб туринг, – дебди.

Аёл айтилганидек қилибди ва бир ойда эридан умуман калтак емайдиган бўлибди. Мулла қандай дуодан фойдаланганини мулладан бориб сўраганида у шундай жавоб қилибди:
– Аслида бу оддий халтача. Ҳамма ҳикмат эр билан жанжаллашмасдан жим ўтиришда!

Кўрдингмизми, муҳтарама аёллар, керак пайтда сукут сақлашнинг фойдасини!?


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар


Эрта тонгдан 10 та ҳаёт ҳикмати!

• Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!

• Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки  бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!

• Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!

• Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!

• Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!

• Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!

• Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!

• Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!

• Ростгўй инсон - ҳаммага душман!

• Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар

5k 0 125 2 18

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

8.1k 0 333 16 18

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхши кунларнинг ёмон томони - бир кун тугаб қолиши...
Шу билан бирга, ёмон кунларнинг хам яхши томони бор...

🌙 Тунингиз хайрли бўлиб, янги кунингиз эса яхшиликлар ила бошлансин Қадрдон!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 | 𝐓𝐢𝐤𝐓𝐨𝐤

4k 0 76 6 19

Сингапурда мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига хат ёзади:


Ҳурматли ота-оналар имтиҳонлар яқин қолди, мен биламанки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини бу имтиҳонлардан мувоффақиятли ўтиб олишини хоҳлайди. Унутмангки, ўқувчилар орасида:
— математика керак эмас рассом;
— тарих фанлари зарур эмас тадбиркор;
— кимё зарур бўлмаган қўшиқчи;
— физикадан кўра физик қувват зарур бўлган спортчи қобилиятли ўқувчилар бор.

Агар болаларингиз имтиҳондан яхши ўтса, нур устига, аммо ижобий баҳо олмасалар уларнинг қобилиятларини сўндирманг!
Уларга қобилиятларини янада ривожлантириш йўлида ёрдам беринг. Чунки ҳар бир ўқувчи келажакда ўз иқтидори билан юксалиши муҳимроқдир. Баҳонинг паст экани билан уларни маломат қилманг!

Моҳир рассом бола математикадан йиқилиши мумкин. Яхши математик тарихдан йиқилиши мумкин. Буни тўғри тушунинг, уларнинг иқтидорлилиги муҳим. Сиз уларга меҳр беринг далда бўлинг...


@𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢 - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар

Показано 20 последних публикаций.