📝 ЭРИМНИНГ ТЕЛЕФОНИ БИЛАН КУНДОШМИЗ!
Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир эътиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик.
Оила қурганимдан кейин бу хаёлот оламим бироз торайди. Энди хаёлимда дугоналарим билан бўладиган «гап»га қимматбаҳо кийим ва ҳатто шахсий машинамда борадиган бўлдим. Дугоналарим ортимдан роса оғзидан суви оқи-и-иб қараб қолишарди.
Ҳозир эса...
Уч бола, рўзғор, ишдан қайтгач телефондан бўшамайдиган эр билан бўлиб, хаёл ҳам сурмай қўйдим, шекилли. Йўқ, сураман. Фақат хаёлим ҳам ўзим каби ожиз ва кўримсиз. Ишонсангиз, айни дамда ўзимни кўз олдимда жонлантирсам ҳалиги мультқаҳрамон келади. Қайси дейсизми? Анув-чи, саккиз-тўққизтача боласининг ортидан югуриб юрадиган маймун. Кулманг! Ростдан ҳам шунақа бўлиб қолганман. Энди ўйлаб кўрсам, ўша шўрлик маймуннинг ҳам эри ҳеч қаерда кўринмайди. Худди менинг эримга ўхшаб. Бечоранинг эри ҳам меники каби оила билан эмас телефон билан яшаётганмикан?
Телефон деган сўзни оғзимга ҳам олгим келмайди. Бу матоҳ шу қадар ғазабимни келтирадики, худди сира йўқолмайдиган суваракдек. Шунчалар «аллергия»мни қўзитадики, катта шафтолининг туки каби. Ғайирлигимни шунчалик қайнатадики, кундош ҳам йўлда қолади. Гўё мен учун телефон дунёдаги энг, энг, энг бўлмағур, зараркунанда нарса...
У-ф-ф-ф! Мана, гапирганим сари бўғзимга алам тиқиляпти.
Алам қилмай бўладими, ахир?
Ишонасизми, эрим билан гаплашмаганимга бугун нақ... қаранг ҳисобини ҳам билмайман. Йў-ў-ўқ, уришиб қолганимдан эмас. Шунчаки у эрта тонгда ҳам, ишдан қайтгач ҳам телефонидан ортмайди. Гаплашишга вақти йўқ. Ҳали ким биландир ёзишади, ҳали гаплашади, охирги пайтда овозини ёзиб кимларгадир юборади, ўша кимдирлар ҳам эринмай эримга овоз йўллайди. Жа-а-а бўлмаса, ўйин ўйнайди.
Икки кўзи телефонда бўлгани боис, болаларини ҳам кўрмайди. Куйганим, буни сизга айтишга ҳам уяламан-ей! Тунов куни нима дейди денг:
— Ёш болага нима учун соч улаб қўйдинг, аҳмоқ!
— Кимга соч улабман? — дедим ҳеч нарсага тушунмай.
— Мановнинг сочи бунча узунмасди-ку, — дейди қизалоғимизни кўрсатиб.
— Фақат телефонга эмас, болаларга ҳам қараб туриш керак. Ҳадемай, уларни танимай ҳам қоласиз, — дедим тутақиб.
Анув куни шивирлаб, ҳаяжон билан айтган гапига кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз.
— Ён қўшнимизнинг қизи кўзимга бошқача кўринди. Тинч эмас-ов. Тағин билмадим-у, мен ҳомиладорга ўхшатдим. Совчи-повчи келяптимикан, ўзи? Тезда узатмаса, ота-онасини нақ гўрга тиқади-я!
Аввалига ҳеч нарсани англамай, юзига бақрайиб қолдим. Кейин жаҳлим чиқди-да:
— Қаерда яшаяпсиз ўзи? Қўшнимиз ўтган йили қизини узатди, бир йил яшади, энди бўйига бўлганида эрини бир қиз билан тутиб олиб, аразлаб ҳам келди. Шу-шу уйида...
— Ҳа-а-а, ҳартугул. Мен эрга тегмай ҳомиладор бўлибдими, дебман...
— Тўйига бордингиз-ку! Ўша ерда ҳам телефонга термулиб ўтиргандингиз!
— Йўғ-е, тўйига ҳам борганмидим? Менга қара хотин, юзингни ари чақдими? Нега шишиб кетдинг?
— Вой-дод! Шишмаганман, семирганман! Мазам бўлмагани учун духтир дори берганди. Ўша семиртираркан. Олти ой бўлди, дорини ичиб, семирганимга ҳам.
Энг даҳшатлиси, яқинда тумов бўлиб ётиб қолганимда «Болаларни ўзингиз мактаб, боғчага олиб келинг», деб илтимос қилдим. Ишонасизми, боғчага бориб «Катта ўғлим қани?» деб роса уларнинг бошини қотирибди. Охири, қизимизнинг ёнига боргач, ундан акасининг мактабга бораётганини билибди.
Шундан буён ҳамма нарсага ўзим югуряпман. Худди ўша мультфильмдаги маймунга ўхшаб. Бунақа ҳаётдан кейин ширин хаёл суриб бўладими?