ОҒРИҚ
Интернетда кечган умрлар,
Ачинаман сизга, ўзимга.
Мен йилларни бой бердим, аттанг,
Бугун афсус тўлар бўғзимга.
Соат, кун, ой, йилларимни ҳам,
Сарф қиляпман тармоқлар учун.
Ўргимчакнинг тўридек қамраб,
У кўрсатар жаҳонга кучин.
Вақт камайди оила, ишга,
Эътиборсиз қолди яқинлар.
Баҳорларни яшадик ҳиссиз,
Умримизнинг шоми яқинлар.
Биз-чи, ҳануз тармоқлар аро,
Вақт ўтказиб кезамиз сарсон.
Ҳол сўраш ҳам виртуал бўлди,
Дийдорталаб оналар ҳайрон.
Интернетда кечган умрлар,
Мен хафаман сиздан тўғриси.
Тармоқлар, тармоқлар, тармоқлар,
Ҳаётимиз сирли ўғриси.
✍ Дилобар Ўролова
Интернетда кечган умрлар,
Ачинаман сизга, ўзимга.
Мен йилларни бой бердим, аттанг,
Бугун афсус тўлар бўғзимга.
Соат, кун, ой, йилларимни ҳам,
Сарф қиляпман тармоқлар учун.
Ўргимчакнинг тўридек қамраб,
У кўрсатар жаҳонга кучин.
Вақт камайди оила, ишга,
Эътиборсиз қолди яқинлар.
Баҳорларни яшадик ҳиссиз,
Умримизнинг шоми яқинлар.
Биз-чи, ҳануз тармоқлар аро,
Вақт ўтказиб кезамиз сарсон.
Ҳол сўраш ҳам виртуал бўлди,
Дийдорталаб оналар ҳайрон.
Интернетда кечган умрлар,
Мен хафаман сиздан тўғриси.
Тармоқлар, тармоқлар, тармоқлар,
Ҳаётимиз сирли ўғриси.
✍ Дилобар Ўролова