СУРХОНДАРЁДА ТУМАН ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ
Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳоким ўринбосари 100 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди
Аввалига фуқаролар Ж.С. ва Х.П.ларнинг мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Бойсун туман кадастр бўлими мутахассиси С.А. фуқаро Ж.С.дан унинг қариндоши Х.П.нинг номига 0,30 га лалми ер участкаси ажратиб бериш эвазига 30 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Қўлга олинган С.А. ер ажратиш бўйича ҳужжатларни туман ҳокимига имзолатиши учун ҳокимнинг ўринбосари М.Ш.га 100 АҚШ доллари бериши кераклигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, мазкур жиноятни фош этишда фаол иштирок этишини маълум қилган», дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Шунга асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, Бойсун туман ҳокимининг ўринбосари М.Ш. туман кадастр бўлими мутахассиси С.А.дан 100 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
▶️ @KunUzOfficials
🔻Дўстларга улашинг🔺
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIWOLyzg4S2uCIzMw