#ОЖИЗА
#РОБИЯ
50-ҚИСМ
Чаён яна камера ёзувларини кўра бошлади.
-Доим шунақа ифлослар учрайди. Нонини еб тузига тупуради. Номард.
Чаён сўкинди.
-Файз тез у ердан кет. Икки соатча бошқа объектни ишини қилиб тур.
-Нега?
-Кейин айтаман.
Чаён телефонни ўчирди.
-Қизларга қанақа гуллар ёқади?
-Масалан менга узилмаган гул ёқади, ҳар кимни диди ҳар хил.
-Сизга гул бермоқчи бўлсам қандай бўлаади бу? Масалан атиргулни қандай совға қиламан, узолмасам?
-Демак совға қилмайсиз. Мен букетлар чиройли бўлиб бахри дилни очганини кўриб хурсанд бўлганларни тушунмайман. Ахир уларни ҳам ўз гулзорида яшагиси келади. Гулларни узишмаса дейман. Улар оиласидан ажралиб етим бўлади. Ўзга муҳит уни сўлдиради.
-Сиз шундай гапиряпсизки мен ҳалитдан гул олмай туриб ўзимни йбдор ҳис қиляпман,- Хушнуд қизга ўз фикрини билдирди.
-Менга эътибор қилманг. Бу менинг қарашларим, бошқалар бу фикрда бўлмаса керак. Агар шундай бўлганида гул дўконлари кўпайиб кетмасди.
-Ҳеч кимга ўхшамайдиган дунёқараш. Қойил.
-Балки бу менинг ўсиб улғайган муҳитимга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
-Дарвоқе, гап келганда сўраб олай, Робия сиз нега ёлғизсиз?
-Қай маънода?
-Оилангиз...
-Бу мавзуда гаплашмасак.
Робия жилмайиб жавоб қилди.
-Майли мажбурлаш йўқ.
💦💦💦
Эрта тонг Замира кечаги тунни эслаб ҳамон юзи ловуллаб ёнади. Олдида ётган Шахбозга ҳадиксираб қараб қўяди.
-Турдингми?
Шахбоз унга жилмайиб қараб қайта уйқуга кетди. Замира ҳаммаси дори таъсирида бўлган деган гапга ишона бошлаганди.
-Мен чиқаман ҳовлига.
-Чиқма, ойим сени ҳозирча иш қилмасин дедилар. Тўлиқ соғайсанг қилаверасан.
Замира ҳайрон, ўша мудҳиш тундаги одам билан шу инсон биттами дея. Замира ортиқ ётолмади. Туриб шкафларни қайта тартиблашга тушди. Барибир кўнгли тўлмай ташқарига чиқди. Ҳовлида сув сепиб юрган Барно келинини кўриб койиди.
-Вой келин нимага чиқдингиз? Қани уйга кирингчи. Шамоллаб қоласиз. Ҳали нимжонсиз .
-Келинойи... Узр ойижон бирор юмуш билан банд бўлсам яхши эди. Ҳеч бўлмаса нонушта тайёрлай.
-Ошхонада ҳаммаси тайёр. Шахбоз турса нонушта қиламиз. Сиз ҳозирча ўзингизни эҳтиёт қилинг. Қани уйингизга киринг .
Замира кириб кетди. Барнони кўнгли жойига тушди.
-Худога шукр. Сехрни ҳам додасидан қилиб берибди. Мана бинойидек чиқди. Агар Шахбоз ўзгарса яна бораман. Атирни таъсирини кейинроқ текшириб кўраман.
Барно резина ичакдан супаларга сув сепишда давом этди.
💦💦💦
Салоҳ онасини сўнгги бор кўрган одамни топди.
-Онанг жуда тушкун аҳволда эди. Ўзини билмасди.
-Қайерга кетганликларини айтмаган эдиларми?
-Афсус буни ҳеч кимга айтмайман деди.
Холниса дугонасини эслаб бошини сарак-сарак қилди.
Давоми бор
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
КАЙНОНАЛАР МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag