#ОЖИЗА
49-қисм
-Мен...
-Гапирма майли, сени тушунаман.
Шахбоз ювиниш хонасига кириб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Барно опа кириб келди.
-Безовта қилмадимми?
Замира девордаги осма соатга термулган кўйи қотиб ўтирарди. У борлик ва йўқлик орасида турганга ўхшарди. Бу ерда нега қолди? Нега қаршилик қилолмади ҳамон билмасди. Билгани номус кучи. Отаси ва беш акасини ори учунам барчасига кўз юмишга мажбур. Докторлар исбот қилгани билан ҳар битта уйга кириб буни тушунтириб бўлмайди. Тағинам оилалари кўзга яқин маҳаллада.
-Йўқ киринг
-Шу хонангиздан бироз бўёқлар ҳиди кетмагандек туйилди. Бугун зўр атир олудим, аксига денг освежител ҳам тугаб қолибди. Шуни сепай деб кирдим.
Барчаси ўз режаси бўйича борарди. Бозорда атир сотувчидан кучли эҳтирос уйғотувчи атирни қиммат пулга сотиб олган. Бу бир-бирига илимаётган кўнгилларни бирлаштириш учун баҳона эди асли.
-Ҳиди жуда...
Замира гапириб улгурмади.
-Ҳа ҳиди ўткирдек туйилади. Аммо ҳуш ёқаркан. Ўзимизни хонага ҳам сепиб келяпман,- ёлғонлади Барно.
-Майли.
Барно атай бориб ётоқдаги ёстиқларга ҳам сепдида хайрли тун тилаб чиқиб кетди. Бироз ўтиб ювиниш хонасидан Шахбоз чиқди.
-Зерикиб қолмадингми?
-Йўқ.
-Чарчаган бўлсанг ухлаймиз.
-Мен ҳам душга кириб чиқсам, касалхона ҳиди ўтириб қолгандек.
-Майли бемалол.
Шахбоз ётоққа бориб чўзилди.
-Сенга қандай кино ёқади?
-Йиғлатмаса бўлди.
Замира душга кириб кетди.
💦💦💦
Салоҳнинг ишлаб чиқариш цехи, иш айни қизиган палла.
-Робия менга кечаги ҳисобoтлар керак.
Чаён Робияга топшириқ берди.
-Хўп ҳозир.
Чаён қизни ҳар бир ҳаракатини кузатиб турарди.
-Ишингиздан кўнглингиз тўляптими?
Робия Хушнудга қаради.
-Тўлади. Мен компьютерда ишлашни жуда яхши кўраман.
-Бу ерда ишлаган ҳеч бир котибага бу иш маъқул бўлмаганди.
-Нега?
-Мени феълимга чидашмаган.
Робия яна ҳайратланди.
-Бинойидек йигитсизку,- ҳазил қилди Робия.
-Сизга шундай кўриняпти. Майли мен сизни ишдан қолдирмай, кейин аччиқ гапимга нишон бўлманг.
-Хўп.
Хушнуд ўз жойига бориб камераларни кузата бошлади. Унинг кўп вақти шу иш билан ўтарди.
-Сизга бир кадрни юбораман. Салоҳга жўнатиб қўйинг. Аммо ҳеч кимга айтманг. Яқинда бир ўғрини қўлга оламиз.
-Хўп бўлади
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
КАЙНОНАЛАР МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag