Сотувчи Холиқованинг кўрсатмасига кўра, бор тилла тақинчоқлари шу картмонида экан. Севара Ғаниевна, бу ишниям ўзингиз очиб бермасангиз бўлмайди.
-Ана, Азаматга ёки Ғайратга беринглар бу ишни. Ўғирлик осон-ку.Бир-икки кун дам беринглар. Ахир, бугун суд бўлди. Ҳали Қодированинг ҳужжатларини...
-Уларгаям иш топиб бераман. Лекин дўкондаги ўғирлик билан шахсан сиз шуғулланасиз. Дамни милиция ходимлари бурнидан олишади. Жиноятни вақтида очмасак, сизгаям, менгаям гап келади.- кейин бироз муроса оҳангида қўшиб қўйди,- Даъвогар билан яхшилаб гаплашинг. Нега унинг тақинчоқлари уйидамас, дўконда қолиши керак. Мен унинг гапларига ишонмадим, тўғриси.
-Бўпти, мажлисдан кейин дўконга бориб гаплашаман. Опергруппа хулосаларини менга беришсин.
-Биз ҳали хулосаларни тахлаб улгурмадик. Бугун кечгача эплаймиз.
-Сизлар ўша жойнинг ўзидаёқ хулосаларни ёзишингиз керакмасмиди?
-Кавлаштираверсак, калава чувалиб кетяпти.- Ғайрат Умаров, бироз иккиланиб жавоб берди,- мажлисдан сўнг гувоҳлар кўрсатмаси ва ишни сизга ўқишга бераман.
Бу масаладан кейин бошқа масалаларга тўхталди. Ичиб кўчада маст бўлиб жанжал кўтарган безори иши, Безори болалар билан ишлайдиган милиционерга танбеҳ, бозорда ишлайдиган тартиб назоратчилари ва яна марказдан келаётган комиссия ҳақида айтилди.
-Ички ишлар бўлимининг ишларини тубдан текшириш учун комиссия келяпти. Ҳар бирингизнинг хужжатларингиз жойида бўлсин. Камчилик топишса, сўрамай ишдан чиқариш менинг бурчим, кейин мендан ўпкаламанглар.
Бошлиқнингбу гапи Севарага худди "Комиссия сенинг масалангни кўришга келаяпти" дегандек бўлди. Бугуноқ кечгача ўтириб кейтнги пайтдаги ишларини кўздан кечирмоқчи, барча ишларни кўриб чиқмоқчи бўлди. Уйидан кўнгли тўқ, болалари уйни ўзлари эплашади. Кечгача турмуш ўртоғиям қайтса керак.
Ички ишлар бўлимининг бошлиғи Маҳмуд Йўлдошевич мажлисда ўзини ҳаммага меҳрибон кўрсатгани билан иш жараёнида унинг қанақа одамлигини Севара аллақачон билиб олганди. Энди деярли бир йилдан буён идорада бошлиқлик лавозимида бўлса-да, ходимлар унинг яхши раҳбарлигига ишонмас эдилар. Бошлиққа нисбатан ходимларнинг Севара Ғаниевнага ҳурматлари чексиз эди. Чунки деярли ўттиз йилдан буён шу ерда ҳалол меҳнат қилиб келаётган, ҳар бир ходимнинг уй-шароити, аҳволи билан таниш, ҳайрихоҳ эди.
Севаранинг назарида бошлиқни бошқа тумандан ёки вилоят марказидан олиб келиш нотўғри эди. Туманнинг ички ва ташқи аҳволини биладиган, кучли ички ишлар ходимлари коллективда кўп, шулардан бирини танлаш керак эди.
Мажлисдан кейин Севара дўконга жўнади.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова.
#НохакликХикоя
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮