Дўстларинг бўлсин...Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.
Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.
Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.
👉
@TOSHKENTLIKLAR_UZ