ZUVALA | Uyda qoling!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


⚡️⚡️⚡️Энг сўнгги хабарлар, воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва фойдали маълумотлар фақат Сиз учун!!!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




#мулоҳаза

Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади...


#эслатма

Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган бўлиб, умумий майдони 448,9 минг км.кв.ни ташкил этади. Республика ҳудуди шарқдан ғарбгача 1 425 км ни, шимолдан жанубгача эса 930 км ни ташкил этади.

Республика шимолда ва шимолий-шарқда Қозоғистон, шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда Туркманистон, жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир. Давлат чегарасининг Афғонистон билан узунлиги — 137 км., Қозоғистон — 2.203 км., Қирғизистон — 1.099 км., Тожикистон — 1.161 км. ва Туркманистон билан — 1.621 км.

https://t.me/zuvalauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Яна бир қулайлик!

Энди МИБ тўловларини уйингизда туриб тўлашингиз мумкин! Қандай қилиб дейсизми?👆👆👆

@zuvalauz


#факт

Эверестга Ўзбекистон байроғи қадалган

1998 йил 22 май куни Ражабов бошчилигидаги ўзбек альпинистлари биринчи бўлиб Ўзбекистон байроғини дунёнинг энг баланд нуқтаси - денгиз сатҳидан 8848 метр баландликдаги Эверест чўққисига қадаб тушган!

@zuvalauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#фойдаливидео Бўш вақтингизни унумли ўтказинг...

@zuvalauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#фойдаливидео Бўш вақтингизни унумли ўтказинг...

@zuvalauz


#билиб_қўйган_яхши

ТЕЛЕФОНГА ҚАРАМЛИК - ЁМОН

Швециялик олимлар телефонга қарам бўлиб қолишни маълум бир касаллик даражасидаги ҳолатга қиёслаганлар.
Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Чунки «мобил телефонга қаттиқ боғланиб қолаётгани»дан шифокорларга мурожаат қилаётганлар бу ҳолат уларнинг иш унуми, кундалик ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатаётганларидан шикоят қилмоқдалар.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай муаммонинг келиб чиқишига асосий сабаб - доимий равишда қўл телефонига боғланиб қолиш ҳисси шаклланиб қолганидадир. Шу боис тиббиёт фани нуқтаи назаридан мобил алоқанинг инсон руҳиятига таъсирини жиддий ўрганишга катта эҳтиёж туғилмоқда.
Бу борада энг оддий ва биринчи қадам - вақти-вақти билан мобил алоқа хизматидан воз кечишни тақозо этади.

@zuvalauz


#Қизиқ

СОЧ ОҚАРИШИ - ЯХШИЛИККА

Баъзан эркаклар эрта соч оқаришидан ташвишга тушиб қолишади. Бу борада тадқиқотлар олиб борган одимларнинг фиркича, бундай ҳолатда ташвишга тушиш учун ҳеч қандай асос йўқ.
Маълум бўлишича, сочнинг эрта оқариши организмнинг эрта қариётгани белгиси эмас. Аксинча, мустаҳкам саломатликдан далолатдир.
Мутахассислар синовдан ўтказилаётган бир нечта эркакларнинг организми ҳолати ва сочларининг рангини таҳлилдан ўтказиб, шундай хулосага келишди. Шунинг учун ҳам сочига эрта оқ тушаётган эркаклар ташвишга тушмасалар бўлаверади.
Энг қизиғи, соч оқараётгани тўлақонли ҳаёт энди бошланаётгани нишонаси ҳисобланади.

@zuvalauz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
UZ:COVID19 вируси организмга тушганда нима бўлади?

Бу саволга тўлиқ ушбу видеода жавоб топишингиз мумкин.

‼️Албатта кўринг, яқинларингизга улашинг!

Манба:

@zuvalauz


#Қизиқ

Ҳеч муболағасиз ўз исмимиз ва исмлар тарихи билан боғлиқ ҳар қандай хабар биз учун жуда ҳам қизиқарли. Шу маънода, дунёда исмлар билан боғлиқ ўзига хос одатлар, жиҳатлар бор. Бу ҳақда билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

* Ер юзидаги 37 фоиз инсон биринчи фарзандига саркарда-йўлбошчилар исмини қўйишни маъқул кўрадилар.

* Маълумотларга қараганда, Муҳаммад жаҳонда энг кўп тарқалган исм ҳисобланади.

* Ҳар бир халқда ўз тилида «муҳаббат» маъносини англатувчи исм қўйиш одат, анъана тусига кирган.

* Дунёда ҳар тўртинчи инсоннинг иккинчи исми мавжуд.

* «Фамилия» сўзи лотин тилида - «оила» деган маънони англатади.

@zuvalauz


Репост из: ZUVALA | Uyda qoling!
⚡️⚡️⚡️Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Каналимиз фойдаланувчиларининг таклиф ва тавсияларидан келиб чиқиб @zuvalauz канали 📕«Менинг тавсиям!»📗 лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида бугунги мамлакатимиздаги карантин даврида 🏡уйда нималар билан машғул бўлиш, ⏱вақтни сермазмун ўтказиш бўйича ўз тавсияларингиз билан қатнашишингиз мумкин!

Сиз ўз тавсияларингиз ва бир дона расмингизни @zuvalauz_bot га юборасиз!

Сиз жўнатган маълумотлар каналга жойланади. Вақтни бой бермай ҳозироқ ишга киришинг! Зеро, тавсиянгиз кимгадир асқотиши мумкин!

Ҳурмат билан @zuvalauz


#ҳаёт_ҳақиқатлари

МИННАТЛИ СОҒИНЧ

Бир пайтлар бирга ишлаб, яқинда нафақага чиқиб кетган ҳамкасб ўрнида ишлаётган ёш мутахассисни йўқлаб келди.
- Тез-тез суҳбатлашиб, маслаҳатларимни бергим келади, - деди у собиқ ҳамксбини қўярга-қўймай тушликка бошлаб. - Келинг, бир мириқиб суҳбатлашамиз. Суҳбатингизни роса соғинганман.
Ёш мутахассис оғирнинг остидан, енгилнинг устидан ўтадиган ва қўл учида ишлаган ҳамкасбини унчалик хушламасди. Аммо кекса одамнинг кўнгли ярим бўлади деган ўйда бирга тушлик қилишга рози бўлди. Тушлик пули харажатини ҳам асосан ўзи тўлади.
- Укажон, сизга бир-иккита хизмат бор, - тушликдан қайтишда собиқ ҳамкасб ёш ходимга айёрона кўзлари билан термулди. Ва унга яқин амалга ошириш қийин, мушкул бўладиган, ўринсиз ташвиш туғдирадиган ишларни илтимос қилди.
... ёш мутахассиснинг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди!

@zuvalauz




#ҳаёт_ҳақиқатлари

ДЎСТ ҚАДРИ

Теран ақл ва заковат эгаси бўлган ҳамкасб қанчалик хассос бўлса, шунчалик ҳокисор эди. Шунга муносиб равишда ниҳоятда камтар, оддий ва самимий умргузаронлик қилувчи ўша дўст айни навқирон ёшида бевақт ҳаётдан кўз юмди.
Унинг ўз соҳасида юксак билим ва тафаккурга эгалигини тан олиб, тан олмай юрган ҳамкасблар оиласи атрофида парвона бўлиб қолишди. Фарзандларига ўзгача меҳр, илтифот кўрсата бошладилар.
Ўзига топширилган катта-катта юмушларни индамай юриб, қойилмақом тарзда уддалаб қўядиган дўстнинг қадри энди билинди. Оғир-вазминлик билан зиммасидаги улкан масъулиятни сидқидилдан бажариб келганини барча англаб етди.
Аммо шу меҳр, шу илтифот унга тириклигида кўрсатилганида қандай яхши бўларди! Қизиқ, дўст ёнида, борида қадрига етмаслик кўпчилигимизга хос бўлган одат!

@zuvalauz


Репост из: ZUVALA | Uyda qoling!
Бугунги кунда барча соҳа ва тармоқлар қатори банклар тизимида ҳам ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида мобил иловадан фойдаланиш йўлга қўйилган. Эндиликда Сиз бугунги кунда карантин даврида ҳам уйдан чиқмай, мобил иловалар орқали банк хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

Эътиборингизга қуйидаги банкларнинг расмий сайтлари ва мобил иловалари манзилларини ҳавола этамиз:
👇👇👇
https://telegra.ph/%D0%8Ezbekistondagi-banklarning-rasmij-sajtlari-va-mobil-ilovalari-03-25

👉👉👉@zuvalauz


#менингтавсиям #олтинчи #иштирокчи "Менинг тавсиям" лойиҳаси бўйича иштирокчимиз жарқўрғонлик АБДУСАМАТнинг
тавсиялари...

@zuvalauz




#менингтавсиям #бешинчи #иштирокчи "Менинг тавсиям" лойиҳаси бўйича иштирокчимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати БАХРОМЖОНнинг тавсиялари... @zuvalauz


#менингтавсиям #тўртинчи #иштирокчи "Менинг тавсиям" лойиҳаси бўйича иштирокчимиз СОЛИТОҒАнинг тавсиялари... @zuvalauz

Показано 20 последних публикаций.

46

подписчиков
Статистика канала