Агар инсонда илоҳий ишқ бўлса, унинг иймони гуллай бошлайди ва ундан мўминлик ифори таралади ва ён - атрофни ҳам ўраб олади.
Аллоҳ таоло: “Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур”, деган. Марям сураси 96-оят
“Аллоҳ сизни севадир” Оли Имрон 31-оят
Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам улуғроқ бахт, саодат борми!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон Аллоҳ бир бандасига муҳаббат қилса, Жаброилни чақириб: “Мен фалончига муҳаббат қилдим. Сен ҳам унга муҳаббат қил”, дейди. Бас, Жаброил унга муҳаббат қилади ва осмонга нидо қилиб:“ Аллоҳ фалончига муҳаббат қиладир. Сен унга муҳаббат қил!” дейди. Шунда аҳли осмон унга муҳаббат қилади. Сўнгра унинг учун ер аҳлида қабул йўлга қўйилади. Қачон Аллоҳ бир бандани ёмон кўриб қолса, Жаброилни чақириб: “Мен фалончини ёмон кўрдим. Сен ҳам уни ёмон кўр”, дейди. Бас , Жаброил уни ёмон кўради ва осмонга нидо қилиб: “Албатта, Аллоҳ фалончини ёмон кўради. Сен уни ёмон кўр !” дейди. Шунда аҳли осмон уни ёмон кўради. Сўнгра унинг учун ерда ёмон кўриш йўлга қўйилади )