Тадбиркорлик учун имкониятлар янада кенгаймоқда
Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари “Тадбиркорлар куни” муносабати билан ҳар йили тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” ўтказиши анъанага айланган.
Жорий йилдаги учрашув куни кеча Қорақалпоғистонда ўтказилди.
Президентимиз бу тадбирнинг айнан Қорақалпоғистонда ўтказилиш сабабларига тўхталиб, Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишни бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устун томони борлигини, яъни, Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилгани, Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилгани ва катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудуд эканлигини кўрсатиб ўтди.
Дарҳақиқат, сўнгги етти йилда Президент томонидан ушбу ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудуднинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш, инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Улар доирасида Қорақалпоғистонда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун қатор имтиёзлар белгиланди. Бир неча турдаги солиқ имтиёзлари, экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришдаги хом ашёни ташишда транспорт ҳаражатларининг 70 фоизи қоплаб берилиши шулар жумласидандир. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Юртбошимиз томонидан тадбирда тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича янада муҳим янги ташаббуслар илгари сурилди.
Хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш, бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш, ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, хизматлар соҳасига янги туртки бериш ҳамда бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш ташаббуслари билдирилди.
Жумладан, микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилиши, бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмаслиги, Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилиниши, Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайдиган, Компания кафилликлари яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга бериладиган тизим яратилиши, тадбиркор ўзига қулай молиявий маҳсулотни танлаш имкониятини берадиган, банк бўлмаган янги институт – факторинг ташкилотига рухсат берилиши белгиланди.
Яна бир муҳим жиҳати, микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилганидир.
Бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш йўналишида эндиликда тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинадиган, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида сотилган ер бўйича харид суммасини уч йилгача, қолган ҳудудларда беш йилгача, 4 ва 5-тоифа туманлар учун эса ўн йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиладиган, тадбиркорлар дарҳол тўлов қиламан деса, 20 фоизгача чегирма, қурилиш даврига эса ер солиғи бўйича 50 фоиз имтиёз бериладиган бўлди.
Электр ва газ таъминотининг саноат ўсишига таъсир юқорилигидан келиб чиқиб, уларнирнинг истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошишига базавий тариф сақланиб қолиши, агар истеъмол 20 фоиздан ўтса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашиши, Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилиши белгиланди.
Ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш борасида маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, ташқи бозорларда муносиб ўрин топиш учун халқаро стандартларга ўтиш кераклиги таъкидланди.
Маҳсулотлар турининг кўпайишига, экспортчи корхоналаримиз янги бозорларга кириб боришига хизмат қиладиган тизим яратиладиган бўлди.