мен ҳаётнинг ҳар қадамда заҳматга тўла йўлларидан аста одимлаб борарканман, бир инсон олдимдаги тўсиқларни олиб ташлаб, мен учун йўл очиб борарди, бир инсон эса, ортимдан биз қодир бўлмаган тўсиқлардан ҳалос бўлишни Роббимдан сўраб илтижо қиларди…
бола эдим. бу оддий ҳол, ҳаёт шундай бўлса керак-да, дедим. атрофга аланглаб, кўп вақтни зое қилдим. йўлим текис ва обод бўлишига қарамасдан жуда кўп қоқилдим, қайта-қайта хатолар қилдим.
аста вақт ўтгани сайин бу икки инсоннинг ҳаётимдаги аҳамиятларини чуқурроқ англаб ета бошладим. жонимни оғритган нарсаки, менинг қаддим ростлашгани сари уларнинг қадди эгилар, мен хато қилганим сари уларнинг заҳмати ортарди…
бугун манзилимга унчалар яқин келмаган бўлсам-да, ортга боққанимда бошлаган еримдан анча узоқлашганимни кўраман. гўёки, мен олислаганим сари манзил ҳам ортга чекингандек.
аммо англадимки, олдингга юришга куч топиш учун ортингда қанча масофани босиб ўтганингга ҳам қарамоқ керак экан.
бир нарсани аниқ айта оламан: ҳаётимдаги шу икки инсон бўлмаганда мен бу ерга қадар кела олмасдим. балки, илк қоқилишдаёқ “эплолмайман” дея ортга қайтган бўлардим.
лекин ҳозир ишонтириб айта оламанки, “мен уддалайман”. чунки “уддалашга мажбурман”. энг камида, ҳаёт шу икки инсонимдан тортиб олганларининг қасосини олмоқ учун!
ҳа, сиз аллақачон бу қаҳрамонлар кимлигини тушуниб етиб улгурдингиз. улар ўша, учта ҳарф билан аталса-да, таърифи дунёларга сиғмас фаришта мисол инсонлар: “ота” ва “она”…