оз қолди.
биз пайҳон қилган кўнгил боғлари бизсизликда гуллаб-яшнашига оз қолди.
борлигимиз малол келган, сўзларимиз ҳалал берган масканлар сукутимиз ила обод бўлишига оз қолди.
ўзимиздан бездирган қалбларимиз биз қолдирган мавҳумлик ортидан сокинликка эришишига оз қолди.
ортиқ тоқат қилишга, ўйлашга, сўзлашга, тинглашга мажбур бўлмайдилар.
аниқ қанча, билмайман.
аммо жуда-жуда оз қолди…