муаллиф ҳаққига риоя қилинг!
📌бирор жойдан бир жумла бўлса ҳам оляпсизми, манба кўрсатинг. бу сиз учун ҳам, муаллиф учун ҳам манфаатли бўлади, ин шаа Аллоҳ.
1️⃣биринчидан, қалам ҳаққи.
Аллоҳ бир инсоннинг қалбига илҳом жойлабдики, қайсидир ёзиқни қоралабди. уни олмоқчимисиз, инсонларда нотўғри тушунча ҳосил қилманг, манба билан олинг.
2️⃣иккинчидан, манфаат.
сизни таъсирлантирган жумлалар бошқаларга ҳам манфаат етказиши мумкин. олаётган манбангизни бошқаларга ҳам далолат қилиб кетсангиз, улар ҳам бундан баҳраманд бўлишарди.
3️⃣учинчидан, самимият.
манбасиз улашсангиз, саҳифангизни кузатадиганлар улашилаётган ёзиқларни сизга тегишли деб ўйлашлари мумкин. бу эса, ҳам саҳифангизда, ҳам сиз ва кузатувчилар орасида самимият йўқолишига сабаб бўлади.
4️⃣тўртинчидан, жавобгарлик.
улашаётганларингизда бирор хато ва камчилик бўлса ҳам, бирор ютуқ ё муваффақият бўлса ҳам унга муаллиф жавобгар бўлади. бу эса, иккала томон учун ҳам яхши.
имкон қадар тушунарли ва самимй тарзда ёзишга ҳаракат қилдим. ўткинчи дунёга алданиб, оҳиратимизни ҳам ҳатарга қўймайлик. бироз нафсимизга оғир ботса ҳам, манба билан улашайлик.
эгаси талаб қилмаса ҳам!