🔍ZARRABIN🔎


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Mundarija: 👇
🎆 Ibratli hikoyalar
📡 Telegram Yangiliklar
🎑 Ma'noli statuslar
Hamda Hayotda kuzatganlarim haqidagi fikrlarimni kanalga joylab boraman.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Италиялик доктор мактуби.
(инглизчадан таржима)

19-март, 17:59.
Италиялик доктор ёзмоқда:

Мамлакатимизда дахшатли фожиа рўй бермоқда. Қари беморлар кўзларида ёш билан вафот этмоқдалар. Чунки улар кетар чоғи ўз яқинлари билан видолаша олмайдилар. Улар ёлғиз жон беришни исташмайди, аммо уйидагилар учун сўнги хайрлашув сўзларини камерага қараб айтишдан бошқа иложлари йўқ. Улар улуғ ёшга кирганларида нобуд бўлмоқдалар. Кўп ҳолларда, эр ва аёли бир кунда жон бермоқда. Улар набираларини хатто охирги маротаба ҳам кўра олишмайди. Бу хасталик гриппга қараганда анча хавфли. Ишонинг, бу касаллик гриппдан тубдан фарқ қилади. Сиздан илтимос бу иллатни "гриппнинг бир турида" дея кўрманг! Тана харорати шундай кўтарилади-ки, иситмага чидаб бўлмайди. Беморга хаво етишмайди, у ҳудди чўкаётган кишидек қийланиб нафас олади. Беморлар шифохонага келишни хоҳлашмайди, лекин озроқ бўлсада нафас олиш илинжида барибир келишга мажбур бўлишади. Бу хасталикка қарши жуда кам дори воситалари мавжуд. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ барчаси беморнинг аҳволига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ёши қари беморлар касалликка қарши кураша олишмаяпти. Биз ҳаммамиз йиғлаяпмиз. Ҳамшираларимиз йиғлашяпти. Қани энди ҳамманинг ҳаётини сақлаб қололсак! Мен кўз ўнгида ҳаёти тугаб бораётганларни кўряпман. Жуда кўп касаллар келмоқда. Ҳамманинг дарди бир. Умумий пневмания. Ўта кучли ўпка яллиғланиши. Менга айтингчи, қандай грипп шунчалик талофат келтиради? Бу умуман бошқача вирус. Баъзи одамдар учун бу айниқса хавфли. Бизнинг мамлакатда, ўртача 65 ёшдан ошганларда қанд касаллиги, қон босими кўтарилиши ва бошқа касалликлар кўп учрайди.
Баъзи ёш одамларда ҳам бу касаллик хавфли кечмоқда. Бу касаллик билан оғриган ёш беморларни кўрганда, ҳар қандай соппа-соғ ёш одам ҳам ўзини хотиржам ҳис қила олмайди. Бизнинг касалхонада жаррохлик, туғруқ, кўз касалликлари, тери касалликлари қолмади. Жаррохлик хоналари жонлантириш бўлимларига айлантирилган. Барча вирусга қарши курашмоқда. Беморлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Анализ натижаларини кутамиз. Барчасида бир ҳил натижа, ижобий. Ижобий. Ижобий!
Барча беморлар бир ҳил нарсадан азобланади:
Чидаб бўлмас иситма. Нафас олиш азоб. Йўтал. Чўкаётган каби хис қилиш. Деярли ҳамма жонлантириш бўлимида муолажа қилинмоқда. Баъзилар хатто кислород маскаси билан ҳам нафас ололмайди. Кислород аппарати олтиндан қиммат. Буларнинг барчаси қандай қилиб шу қадар тез рўй берганига ишонолмаяпман. Биз ҳаммамиз чарчадик. Лекин ҳеч ким чекинишни хоҳламаяпти. Ҳамма ярим тунгача ишлайди. Докторлар ҳамширалар каби тинимсиз ишлашда давом этади. Мен ҳар икки хафта ўтмагунча уйга бормайман. Уйдаги ёши катталардан хавотир оламан. Болалар билан камера орқали гаплашамиз. Баъзида аёлимнинг суратига қараб йиғлайман. Айб бизда эмас, бу касаллик унчалик хавфли эмас деганларда ҳамма айб. Улар буни одатий грипп дедилар. Ҳеч қандай чора кўрилмади. Энди эса кеч. Сиздан илтимос, уйдан ташқарига чиқманг. Бизга қулоқ солинг. Фавқулотда ҳолатлардан бошқа пайтда уйдан чиқа кўрманг. Оддий маскадан фойдаланинг. Профессионал маскаларни бизга қолдиринг. Маска танқислиги сабаб бизларнинг ҳаётимиз ҳам хавф остида қолмоқда. Ҳозирда бир неча доктор юқтуриб олди. Уларнинг оила аъзоларидан кўплари ҳаёт ва ўлим ўртасида. Ёши катталарни уйдан ташқарига чиқишига йўл қўйманг.
Биз касбимиз сабаб уйда қололмаймиз. Охирги лахзаларгача беморларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Мен яшаб кетишга умид йўқ беморларнинг таналаридаги азобни иложи борича камайтиришга уриняпман. Эртага ҳаммаси яхши бўлиб кетса, бизни ҳамма унутади. Докторлик касби ўзи шундай. Бу касаллик сизга етиб келмаган бўлса ҳам эҳтиёт бўлинг. Оммавий жойлардан узоқ туринг. Кинога, концертга, ўйингоҳларга бормай туринг. Илтимос қарияларнинг қайғусини тушунишга ҳаракат қилинг. Уларнинг хаёти сизнинг қўлингизда. Сиз биздан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг хаётини сақлаб қолишга қодирсиз. Илтимос буни ҳаммага тарқатинг. Ушбу мактубни бутун Италия ўқисин.

Италия.
Бе Гавацени госпитали.
Доктор Даниеле Мачини.

Ушбу мактубни иложи борича кўпроқ тарқатинг. Хамма уйда ўтирсин!!

@zarrabin1


#ўқинг фақат йиғламанг

Онанинг меҳри

Отанинг вафотидан сўнг ўғил онасини қариялар уйига олиб бориб қўйди. У онасини вақти-вақти билан кўргани бориб турарди. Бир куни ўғилнинг олдига қариялар уйидан бир киши келиб, онасини жон бериш арафасида турганини айтди.

Ўғил дарҳол “Онам вафот этмасидан олдин кўриб қолай” деб қариялар уйига шошилди.
Бориб онасидан: “Онажон, кўнглингиз нимани хоҳлайди?” деб сўради. Онаси: “Яхши... Болажоним, мен сендан қариялар уйига вентилятор олиб келишингни истайман. Бу ерда вентилятор йўқ. Шунингдек, таомлар айнимай туриши учун музлатгич ҳам олиб келишингни истайман. Мен бир неча маротаба овқат емай ухладим” деди.

Буни эшитган ўғил ҳайрат билан: “Ўзингиз шу ҳолатда туриб ҳам мендан бу нарсаларни талаб қиляпсизми? Нега буларни олдинроқ айтмадингиз?” деди.
Онаси: “Ҳа, болажоним, мен бу ердаги иссиқ ҳавога ва очликка мослашиб қолдим. Лекин бу нарсаларни сени ўйлаб айтяпман. Қариганингда, фарзандларинг сени кўргани бу ерга келишганда сен иссиқ ҳавога ва очликка мослашиб қолмаслигинг учун айтяпман” деди.

Каналимизга уланинг!!!
══════ ❁✿❁ ══════
https://t.me/joinchat/AAAAAEwAZDqy0Yh0svD9mg


Юқмайди!...

Аллоҳ бермаса руҳсат,
Бандага етмас заҳмат,
Дуо қилайлик ҳар-вақт,
Эшитгувчи сақлайди,
Вабо...бало юқмайди!.

Таҳоратда юрганлар,
Саждага бош қўйганлар,
Ҳақдан паноҳ сўрганлар,
Кўнгли алам ютмайди,
Вирус асло юқмайди!.

Пок иймонда яшаган,
Гуноҳ ишни ташлаган,
Ҳаққа кўзни ёшлаган,
Ёмон касал тутмайди,
Вирус бало юқмайди!.

Тозалик асли Ислом!...
Мўминлик шарафлик ном,
Аҳли қуръон ҳотиржам,
Бизни миш-миш букмайди,
Вирус асло юқмайди!.

Келса-келмаса ўлат,
Барчага бир кун риҳлат,
Сирот кутар! оҳират,
Тақвоси бор чўкмайди,
Вирус бало юқмайди!.

Таҳажжудда йиғлайлик,
Шаърий сабаб қилайлик,
Иҳлос билан тилайлик,
Муслим! умид узмайди,
Вирус асло юқмайди!.


М.Расул Новқатий!

📹 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
🌿🌹 @zarrabin1 🌹🌿


#rivoyat

🦌🏇🏹👳‍♂
✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍
Подшоҳ овда кийикни қувиб юрган экан. Кийик бир инсоф эгасининг ёнгинасидан қочиб ўтиб, бутазорга яширинибди. Орадан кўп ўтмай подшоҳ инсоф эгасига рўпара келиб:
— Шу ердан бир кийик қочиб ўтмадими? — деб сўрабди.
Инсоф эгаси оғир вазиятга тушибди: кўрдим, деса бечора кийик ўлдирилади. Кўрмадим, деса ёлғон гапирган бўлади ва ўзи гуноҳга ботади. Шунда инсоф эгаси донолик билан дебдики;
— Эй подшоҳим, кўзларим кийикни кўрдилар аммо гапиролмайдилар. Тилим гапира олади, аммо у кийикни кўрмади.
Подшоҳ бу доно гапдан сўнг кийикдан воз кечиб, изига қайтган экан.

Каналимизга уланинг!!!

🌿🌹 @zarrabin1 🌹🌿


Yozgacha bartaraf etilmasa, koronavirus chivinlar orqali tarqalishi mumkinmi?

Chivin — koronavirus tashuvchi vosita emas. Bu haqda 17 mart kuni AOKAda oʻtkazilgan matbuot anjumanida Sanitariya-Epidemiologiya osoyishtaligi agentligi direktori Baxrom Almatov taʼkidladi.

Matbuot anjumanida yozgacha koronavirus epidemiyasi bartaraf etilmagan holda, bu kasallik chivinlar orqali tarqalishi mumkinmi?
mazmunidagi savol berildi.
Baxrom Almatovning maʼlum qilishicha, chivinlarning virus tashishga aloqasi yoʻq. Qolaversa, bitta isbotlangan haqiqat bor, havo harorati qancha yuqori va issiq boʻlsa, viruslar shuncha chekinadi.

Koronavirus boshqa virusli kasalliklar singari mavsumiy kasallik hisoblanadi. Kunlar isishi ushbu kasallikni yengib oʻtishga yordam beradi.

Do‘stlar bilan bo‘lishing👇👇👇

🔬 @zarrabin1🔬


UZ:Карантиндан қочмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 20 март куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан “Москва-Тошкент” поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган Наманган вилояти 1995-йилда туғилган фуқаро Aббосов М.Р. эпидемик вазиятга кўра, ўрнатилган тартибда, Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.

Ушбу фуқаро 21 март куни соат 15.30 да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга ҳаракат қилган вақтда карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@zarrabin1


#ibrat
✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍✍
КУЁВ
- У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
- Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.
Шарифа Мадраҳимова

Do‘stlaringizga ulashing👇👇👇👇

🔬 @zarrabin1 🔬


#rivoyat

ҚАРЗ

Бани Исроилдан бўлган киши бир одамдан минг динор қарз беришини сўради. Ҳалиги одам:
- Гувоҳинг борми?, деб сўради. У:
- Гувоҳим Аллоҳ, деди. Ҳалиги одам:
- Тўғри айтдинг, Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилур, деди ва:
- Вакилинг борми?, деди. У: Вакилим Аллоҳ, деб жавоб берди. Ҳалиги одам:
- Аллоҳ вакилликга кифоя қилур, деди ва унга минг динорни берди.
Бир муддатни белгилаб, ваъдалашишгач, қарзни олган одам қайтиб кетди. Бу икки - қарз берувчи ва қарз олувчининг ўртасида бир дарё бор эди. Ваъдалашилган вақт етиб келгач, қарз олган одам қарзларини эгасига қайтариш учун ҳақдорнинг олдига бормоқчи бўлиб, дарёнинг у томонига ўтиш учун қирғоқда қайиқ келишини кутиб турди, лекин кеч тушиб, анча вақт ўтишига қарамасдан дарёда ҳеч қандай қайиқ кўринмади.
Шунда у Парвардигорига муножот қилиб:
- Аллоҳим, қўлимдаги пулларнинг эгаси гувоҳ сўраганида ҳам, вакил сўраганида ҳам Сени кўрсатган эдим, Аллоҳим, бу мактубимни унга етказгин, деди ва бир ёғочни олиб, уни ўйиб, ичига пулларни жойлаштирди, ёнига ёзган мактубини ҳам қўйиб қўйди, сўнгра ёғочни дарёга отиб юборди.
Бу ёғоч Аллоҳнинг изни ва лутфи - инояти билан сувда сузиб кетди. Худди ана шу пайтда ўша пулларнинг эгаси ҳам ваъдага биноан дарё ёқасида - қарздорни кутиб турган эди. У ерда ҳеч ким йўқлигини кўргач ортига қайтмоқчи бўлиб, ўзича:
- Ҳеч бўлмаса уйимга ўтин оламан, деб турган пайтда олдига бир ёғоч сузиб келди, у ёғочни уйига олиб кетди. Уйга келиб, ёғочни ёргач, ичидан унинг пуллари ва бир парча мактуб чиқди. Чунки гувоҳ бўлган Аллоҳ қарздорга ёрдам берган, вакил бўлган Аллоҳ ўз ваколатини адо қилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEwAZDqy0Yh0svD9mg


#Ота-она хақида

"Тезроқ юринг иммиламай!" Йигит шундай дея катта катта қадам босиб борар экан Онасининг қариб қолганидан, йўлга юролмай қийналаётганидан нолиганнамо қайергадир шошарди.
Бу воқеа мени эътиборимни тортмай қолмади албатта. Ота-онамнинг бир вақтлар худди мендек ёш бўлишгани, мени елкаларида кўтариб, йиқилсам ўпиб эркалаб юпатишгани, бор мехрларини берганликларини эсладим. Шу сабаблими кўнгилчанг бўлиб катта бўлганман шекилли. Хуллас, ота-онамнинг гапларини райларини қайтаролмайман.
Балки юқоридаги қахрамоним болалигида мехр кўрмагандир ўйланиб қоласан ....
Лекин шундай бўлсада ота-онани хурмат қилиш хаммамиз учун хам қарз хам фарз.
Ота-она хақида муборак китобимизда, хусусан “Исро” сурасида Оллох таоло қуйидагича марҳамат қилган:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلاَ تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا۝

23. Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!
Олдинги оятда Аллоҳга ширк келтиришдан қайтарилган бўлса, бу оятда ягона маъбудга – Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг, бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди».
Бу Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир; бу бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланадиган кўнгил хоҳиши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғидир. Бу буйруқни бажариш ҳар бир банданинг бурчидир.
Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейин, шу жумланинг давомида ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу икки ҳукмнинг бир оятдаги бир жумлада баён қилинишининг ўзиёқ Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEwAZDqy0Yh0svD9mg


#mulohaza_uchun

Германияда яшовчи бир
мусулмон оила фарзанд
кўрибди ва суннатга амал
қилиб еттинчи куни болани
сочини олдириб ақиқа
килибди.
40 кундан кейин врач кабулига боришганда
врач болани обдон текшириб
бўлиб улардан: “Бола шундай
туғилганми ё сочини ўзларинг
қириб қуйдингларми?” деб
сўрабди. Улар ўзимиз, нима бирор нарса бўлибдими,
дейишди. Врач: “Йўқ хаммаси
яхши. Якинда биз хамкасблар
билан бир текширув
ўтказгандик, унда
чақалоқларни 40 кунлигида сочи олиб қуйилса болани
кўриш, эшитиш ва жисмоний
ривожланишига жуда катта
фойдаси борлигини кашф
қилгандик.
Агар 7 кунликда
соч олинса икки баробар яхши бўларкан. “Сизлар буни
қаёқдан эшитдинглар” деб хайратланиб сўрабди.
Боланинг отаси: “Бизга
пайғамбаримиз Муҳаммад
(с.а.в) ўргатганлар деди. Врач:
“Ахир бу янгиликка энди 50 кун бўлди, у одам қайердан
билган деб сўрабди. Шунда болани отаси: “Пайғамбаримиз 1400 олдин яшаб ўтиб кетганлар”
деди. Врач хайратлангача бир нуқтага тикилиб қолди.

Улашинг👇👇👇👇
@zarrabin1


Ҳанузгача қўл бериб, ҳатто бош уриштириб ва қучоқлашиб кўришаётганлар бор. Тушунмайман, нима, ачомлашмасангиз кўнглингиз тўлмаяптими ё нариги одам бағрингизга киришга муштоқми? Бош уриштирмасангиз шохингиз қичияптими ё ҳалиги одам хафа бўладими?

Чамаси 10 кундан бери қўл бермаслик режимига ўтдим. Илк кунлари энсаси қотган, киноя қилган, ўзича оёғини узатиб аския қилган қўшниларим бўлди. Кеча эса ўшалар бинойидек қўлини кўксига қўйиб ёки билакни билакка уриб кўришишяпти.

Илк кунлардан бошлаганман: ким бўлишидан қатъи назар, хафа бўлса ўзига! Сизга ҳам шунақа муносабатда бўлишни тавсия қиламан. Яқинингиз хафа бўлмайди. Юзаки қадрдон ва номига дўстларнинг афти қийшайса – ўша гап👆!

Эсингизда бўлсин, ҳар қанақа мижғовнинг энсаси ё қовоқ-тумшуғи Сиз ва аҳлингизнинг соғлиги олдида ҳеч нарса эмас! Капейка!!!

Саломат бўлинг, биродар!
Хайрулло Хамидов.

Улашинг👇👇👇

https://t.me/zarrabin1


​​ОХИРИГАЧА УКИНГ ЖУДА КИЗИК. ХОЗИРГИ ЗАМОННИНГ ДОЛЗАРБ МУММОСИ.

Телефон жиринглайди:

- Хайрли кун. Google пиццахонаси, сизнинг хизматингизда!
- Нима пиццахонаси?
- Google пиццахонаси. Нима буюрасиз?

- Ҳалиги... бу "Синьор Помидор" пиццахонасимасмиди?
- Афсуски эди, Google уни сотиб олди ва хизмат доирамиз ана энди тўлиқ бўлди.
- Ажойиб! Унда буюртмани қабул қилиб олинг.
- Хўп бўлади! Буюртмангиз одатдагидекми?
- Одатдагидек? Сиз менинг буюртмамни қаёқдан биласиз?
- Бизда буюртмачиларни аниқлаш дастури бор ва унга кўра сиз охирги 53 сафар шу рақамдан "Везувий" пиццаси, икки ҳисса пишлоқ, дудланган гўшт ва колага буюртма берган экансиз.

- Ҳа, бу томони ҳаёлга келмапти. Яхши, ўша буюртма.
- Узр, лекин сизга бир маслаҳат берсам майлими?
- Майли.
- Пиццаларимизнинг тўлиқ менюси борми сизда?
- Йўқ.
- Бу энг тўлиқ меню ва сизга творог ва кўкатли пицца ва тузлари кам минерал сув тавсия қилардим.
- Творог? Кўкат? Эсингизни еганмисиз? Биронтасини ҳам ёқтирмайман!
- Тушунаман, лекин сизнинг соғлиғингизни ўйлаб айтяпман буни. Сизда холестерол миқдори жуда юқори...

- Буни қаердан биласиз?
- Бизнинг компаниямиз сайёрамиздаги энг катта маълумотлар базасига эга. Шу сабабли сизнинг телефон рақамингиз ва исм-шарифингиз орқали клиниканинг виртуал базасидаги сизнинг анализларингизни кўра оламиз.

- Ҳе, тупурдим маълумотлар базангизга! Творог ва кўкатли пиццангиз керакмас. Дорилар қабул қиламан. Шунинг учун истаган нарсамни ейишим мумкин. Тушунарлими?
- Афсуски, сиз ўша дориларни кейинги вақтларда қабул қилмай қўйгансиз.
- Жин урсин! Бундан қанақасига хабардор бўласиз? Ортимдан жосуслик қиляпсизларми ҳар куни?

- Йўқ, йўқ! Биз, шунчаки, шаҳардаги барча дорихоналар базасини кўриб чиқамиз, сиз у ерда 3 ой аввал бўлгансиз холос. Битта қадоқда 30та ҳапдори бўлади холос.
- Ухх... тўғри... Қандай билдинг ярамас?
- Пластик карточкангиздан.
- Нимааа?

- Ҳа, сиз ҳар сафар МММ банки пластик карточкасидан дорихонага тўлов қилганингизда чегирмага эга бўласиз. Ўша карточкангиз бўйича барча чиқимлар рўйхати бизда бор. Охирги 3 ой ичида дорихонадан ҳеч нарса сотиб олмагансиз, балки бошқа дўконлардан бошқа нарсалар олгансиз. Демак, карточкангиз йўқолмаган.
- Вой, онайни... Хўш, нима бўпти? Нақд пул тўлаган бўлишим мумкин-ку, а?

- Йўқ, мумкинмас. Сиз ҳафтасига фақат 100 $ нақд пул ишлатасиз ва уни хизматкорингизга маош сифатида берасиз. Қолган ҳамма чиқимларни фақат пластик карточкангиз орқали қиласиз.
- Лаънатилар! Хизматкоримга қанча тўлашимни қаёқдан билиб олишдинг?

- Ахир, у ҳам ижтимоий суғуртага пул тўлайди...
- Ҳе, ер ютсин ҳаммангни!
- Ихтиёрингиз. Лекин айтилган маълумотларнинг барчаси олдимдаги компьютер экранида турибди. Менимча, сиз яна докторингизга кўриниб, текширувдан ўтишингиз керак. Худди ўтган ойдагидек. Ўшанда дорилар миқдорини аниқлаб олиш учун текширувдан ўтгандингиз.

- Эй жин ургур, энди мени эшит! Ҳиқилдоғимга келишдинг... сен ҳам, компьютерларинг ҳам, Facebook ва Twitterларинг ҳам. Шахсий ҳаёт йўқ бу лаънати жойларда.
- Илтимос, асабийлашманг. Бу сизнинг қўлингизда эмас...
- Ўчир овозингни! Эртагаёқ сен лаънатиларнинг ҳаммаларингдан узоқ-узоқларга кетаман. Фиджи оролигами, қаерга бўлса ҳам. Интернети йўқ, телефони йўқ, ортамдан кузатадиган одамлари йўқ жойларга...

- Ҳа, тушунаман сизни...
- Охирги марта ўша пластик карточкамдан фойдаланаман, самолётга чипта сотиб олиш учун. Кейин, дунёнинг нариги бурчагига кетаман.
- Ажойиб...

- Буюртмани бекор қил. Энди керакмас пиццаларинг.
- Хўп... бўлди бекор қилдим. Рухсат берсангиз, яна икки оғиз нарсани билдириб қўйсам?
- Нима яна, алвасти?
- Сизнинг хорижга чиқиш рухсатномангизнинг муддати ўтиб кетган аллақачон...

Туут-туут-туут...

© UzTwit

👉 @zarrabin1 👈


#qisqa_hikoya

Бир намозни канда қилмайдиган тақводор бола сунъий жонлантириш бўлимида жон бераётган эди.
Докторлардан бири боланинг боши устида энгашиб, секин деди:
- Укажон, калима келтир, жаннатга тушасан!
Бола бошини қимирлатиб қўйди, аммо калимани айтмади. Доктор энди қаттиқроқ, танбех охангида қайтарди:
- Ука, калима келтир, дедим! Кимнинг охирги сўзлари “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, унга дўзах ҳаром бўлади, калимани айт!
Кўзлари юмилиб бораётган бола яна бошини қимирлатди, аммо яна бирор
сўз айтмади. Шунда доктор унга ялингандек, ёлворгандек мурожаат қилди:
- Жон, ука, дўзаҳи бўлиб қолма, “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегин!
Бола бор кучини йиғиб, калимани айтди: - Ла илаха иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ!
Шундан сўнг бола охиста жон берди.
Бу гапни эшитган боланинг онаси фарёд уриб йиғлади. Доктор боланинг онасидан сўради: - Нима учун болангиз икки марта сўраганимда калима келтирмади?
Боланинг онаси кўз ёшларини артиб,
жавоб берди:
- Чунки болам соқов эди!

Манба : Muxlis.uz

@zarrabin1


2020 yil 18 mart, chorshanba

👉 Bayramlar:

- 🇷🇺Qrimning Rossiya bilan birlashishi kuni
- 🇧🇾Belarusiya Ichki qo'shinlari kuni
- 🇺🇦Ukraina soliq va bojxona xodimi kuni
- 🇫🇷Parij kommunasi kuni
- 🇹🇷Turkiyada Xotira kuni (G'alaba kuni - Chanakkale)

👉 Tarixda bugun(xronika):

- 1241 — Moʻgʻullar Krakov shahrini vayron qilishdi.
- 1662 yil - Parijda birinchi jamoat transporti xizmati o'z faoliyatini boshladi
- 1871 yil - Frantsiyada Parij kommunasi e'lon qilindi
- 1892 yil - eng yaxshi xokkey jamoasi uchun mukofot - Stenli Kubogi
- 1915 — Fransiya va Angliya Rossiyaga​Konstantinopol shahrini berdilar.
- 1921 — Kronshtadt qoʻzgʻoloni.
- 1922 — Mahatma Gandi (suratda) 6 yilga ozodlikdan mahrum qilindi
- 1931 yil - AQShda birinchi elektr razorlarni ishlab chiqarish boshlandi
- .1965 — Leonov Aleksey Arxipovich ochiq fazoga chiqdi.
- 1980 yil - Plesetsk kosmodromidagi fojia
- 1990 — Bostondagi muzey oʻgʻirligi ochiqligicha qoldi.
- 1992 — Oʻzbekiston va Hindistondavlatlari oʻrtasida diplomatik aloqalar oʻrnatildi
- 1999 yil - "Live Journal" blog platformasi ish boshladi.
- 2014 yil - Qrim Rossiyaning tarkibiga kirdi

👉 Tavalludlar:

- 1837 yil - Stiven Grover Klivlend - AQShning 22 va 24-prezidenti
- 1908 yil - Yakov Djugashvili - Sovet askari, I.V. Stalinning katta o‘g‘li
- 1959 yil - Luqo Besson - frantsuz kinorejissori, ssenariynavis va prodyuser
- 1976 yil - Giovanna Antonelli - braziliyalik aktrisa, modelyer, teleboshlovchi, prodyuser
- 1980 yil - Aleksey Yagudin - rassom figurali uchuvchi, Olimpiya chempioni.
@kalendarlar

Yaqinlaringizga ulashing ➡️
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwAZDqy0Yh0svD9mg
👆👆👆👆👆👆👆


Аёллар нимага йиғлайдилар?

Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, - деди, бола. Она уни бағрига босиб:
- Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди. Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
- Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.

Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!

Она...
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.

Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.

Она - ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққa кетамиз - да... кетамиз- у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!

Улашинг👇👇
@zarrabin1


БЕШ МУҲИМ ЎГИТ

✅ Ҳаромдан сақлансанг инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан.

✅ Аллоҳ таолонинг сенга берганига рози бўлсанг одамларнинг энг бойи бўласан.

✅ Қўшнингга яхшилик қилсанг ҳақиқий мўмин бўласан.

✅ Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқаларга раво кўрсанг ҳақиқий мусулмон бўласан.

✅ Кўп кулма. Ҳаёт ўйин-кулгидан иборат деб ўйлама. Чунки кўп кулиш - ҳаётни ўйин-кулги деб қабул қилиш қалбни ўлдиради.

«Ўксинма» китобидан.
@zarrabin1


“ТУТИНГАН” ЎҒИЛ

Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.

Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтага келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди…

Мансабим жиндай ўзгарган эди, “боламни” йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан…

Уткир Хошимов. "Дафтар хошиясдаги битиклар" асаридан.

@zarrabin1




Кимга-аъза кимга мазза.

Каронавирус Узбекистонда аникланибди. Яна кайерда денг пойтахтимиз Тошкенда! Юрагим алланечук хапкирди Каердан кира колди бу вирус пойтахтга Париждан эмиш, бир одам Париждан юктириб келганмиш. Шундай пайтда Парижда пишириб куйибдими дейман узимга узим. Бош вазир хамма таълим даргохларини карантинга олишга буйрук чикаргач шошиб колдим, энди нима килиш керак. Биринчи навбатда озик-овкатни гамлаш керак ха энди эхтиёткорлик зарар килмайди. Уйимдаги бор пулни олдимда савдо марказига бордим. "Бизга 4 коп ун ва 4 та идишда ёг беринг" дедим керилиб. "Кечирасиз, ёг хам ун хам колмади" деган сузни эшитиб кеч колганимни ва дустим Журакулни унларни машинасига босиб олиб кетаётгани, кушним Холмуминни ун ва ок ёгни икки йиллик захираси билан уйга босиб куйгани хакида огиз копиртириб сузлаётган ёдимга тушди. Тарвузим култигимдан тушиб уйга кайтар эканман уйланиб колдим.
Вахима килишимга сабаб борми узи? Агар (худо асрасин) шу вирус якинлашса нима килган булардим уйлаб колдим. Корним тук булди нимаю булмади нима? Ахир вирус корни тукларга юкмас экан деган хабарни укимадимку.
Ундан кура гигиенага амал киламан кулимни совунлаб юваман. Рискни берувчи худодан касалликни берган шифосини хам беришини сураб коламан...

Сиз-чи сиз нима килган булардингиз?

Унда нега утирибсиз?!

Улашинг👇👇👇
https://t.me/zarrabin1


#Биласизми

Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✅ Юқоридаги ҳаракатлар:

🔹 олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

🔹 хизмат мавқеидан фойдаланиб;

🔹 диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

🔹 оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Манба: huquqiyaxborot

Каналга уланиш👇👇
https://t.me/zarrabin1

Показано 20 последних публикаций.

0

подписчиков
Статистика канала