Футбол: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушади
Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойда давом этаётган Осиё кубогидаги иккинчи учрашувида майдонга тушади.
Футболчиларимиз “С” гуруҳининг илк турида Эрон терма жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган Индонезия U-20 жамоаси билан куч синашади.
Бугун Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланадиган ўйин Шенчжендаги “Ёшлар футбол базаси" марказий стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Нишонов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 термаси дастлабки турда Яманни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
✅@Zarnews_uz