Ëш ўтгани сари уйқум ёмонлашяпти. Мана, қирқниям урдим…
Атиги 5—6 йил аввал ҳам бетондай, тошдай, айиқдай ухлардим. Ҳеч қанақа шовқин, тўполон, бақир-чақир уйғотолмасди. 10—12 соатлаб ухлардим дам олиш кунлари.
Сўнгги икки йилда уйқум сезиларли ёмонлашди. Аввало, тиқ этган товушга уйғониб кетаман, кечаси тинчликда ҳам бир неча марта уйғонаман, тонгда уйқум пишмасидан уйғониб кетаман.
Сўнгги уч йилдан бери уйқумни Олмасоат билан мониторинг қилиб келаман. Масалан, кечаги уйқум графигига қаранг (юқорида): тўққиз соатдан ортиқ ухлаганимга қарамсдан куни билан мудраб юрдим. Чунки тунда олти марта уйғонибман, тиниқиб ухламабман.
Бунинг сабабларидан бири қорин очмасдан ухлаш бўлди. Кеча Умида чучвара қилган экан, бир косасини уриб олгандим.
Сўнгги бир неча ойда ўзим учун қуйидаги қоидаларни жорий қилдим:
— Энг узоғи кечки соат 7гача овқат еб бўлиш. Ундан кейин ҳеч нарса емаслик (майда-чуйда, чипс, писта ва ҳоказолардан тийилиш қийин бўлди);
— Кечки овқатни тўйиб емаслик, меъёрни билиш;
— Кечки соат 7дан кейин ҳеч нарса, хатто сув ҳам ичмаслик. Чанқаганда оғизни ҳўллаб олиш мумкин;
— Иложи борича бир пайтда ётиш. Сўнгги пайтларда кечки 10лар атрофида ётяпман.
— Хона ҳароратини 20 даража атрофида сақлаш. Эшикни очиб ётиш (тоза ҳаво айланиши учун).
Мана шу қоидалар уйқуни сал яхшилади, аммо аввалги ҳолатга қайтара олгани йўқ. Энди буларга мунтазам спорт билан, кунига камида 30 минут шуғулланишни қўшишим керак.
P.S. Ушбу постни 40дан ошган дўстларингизга юбориб қўйинг 🥺
@zambarakning_oqi