ТАНГАНИНГ ИККИНЧИ ТАРАФИ
Дунёга машҳур роқий Холид Хибший бемордан руқия ўқиш учун 500 реал (тахминан 150 доллар) хизмат ҳаққи сўраганларида, у бемор “нега бунча қиммат?” деб сўраган экан. Шунда у киши беморга: “Мен сенга 500 реал бераман, йўлдан нариги томондаги анави нотаниш эркакни бориб бир мушт урасан, розимисан?” дебди. Бемор эса: “Ия, мен уни бир мушт урсам, сўнг у ҳам мени уриб, кўзимни кўкартирсачи, йўқ мен бу ишни қилмайман”, деган. Шунда Холид Хибший: “Кўрдингми, сен шу пулга кўриб турган одамингни уришга қўрқяпсан, мен эса сенинг ичингдаги кўзга кўринмас жин-шайтон, девларга қарши ўлим жангига чиқишим керак. Улар мени ёки яқинларимни пойлаб туриб ўлдириши, ҳар хил йўллар билан қасд олиши мумкин. Мен шунча хавф-хатарни бўйнимга олиб, сенинг ичингдаги душманларингга қарши жангга чиқишим керак. Ҳозир улар сенинг ичингда ва сенинг душманинг, ўқишни бошлашим билан эса, улар ва уларнинг қариндошлари менинг душманимга айланишади ва то умримни охиригача қасд олиш мақсадида пайт пойлашади ва имкон топилиши билан мени ўлдиришади.
Энди инсоф билан саволимга жавоб берчи, мен бемор бўлиб сенга 500 реал берсам, шунча хавф-хатарни бўйнингга олиб, руқия ўқирмидинг? Бемор бош чайқади. Кўрдингми, масалани моҳиятини, хавфини тушунмай "қиммат" дейсан. Кўнглингдан чиқариб бер десам, арзимаган пул берасан. Нега энди сен берадиган арзимаган пул учун мен ўзимни, яқинларимни ҳаётини хавф остига қўйишим керак экан?
Маъқул бўлса шу пулга ўқийман, бўлмаса, бемалол, бошқа домлага боравер, мен қиладиган ишни қилиб, ичингдаги жин, шайтон, девларни Аллоҳни изни билан чиқариб ёки куйдириб, ўлдириб билса, марҳамат. Қолаверса, мен сени уйингга бориб, “майлими сени ўқисам, шунча пул берасанми?" деган бўлсам, сен эътироз билдиришинг мумкин эди. Лекин мен сени чақирганим йўқ, ўзинг илтимос қилиб келдинг. Мен шундай ҳаёт учун хавфли ишимни шунчага баҳолайман, бундан камига ҳаётимни хавф остига қўйишни хоҳламайман, маъқул бўлмаса, бошқа домла топ”, деб жавоб бериб юборган эканлар.
© Др Роқий Абдулазизхон
@zaakiriyn