📢 МУҲР ҚЎЙИЛМАГАН БИТИМ (ШАРТНОМА) ҲАҚИҚИЙ ЭМАС(МИ)?
Фуқаролик қонунчилиги бўйича шартнома тузилганлигини билдирувчи муҳим шартлардан бири унинг ваколатли шахс томонидан имзоланишидир. Муҳр борасида бундай деб бўлмайди.
Хусусан, ФКнинг 107-моддасига мувофиқ, ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак.
✅ Ушбу модданинг 5-қисмини ўқийдиган бўлсак, шартнома муҳр билан тасдиқланиши тўғрисида қўшимча талаб киритиб кетишимиз мумкин, бироқ шартномада бундай талаб мавжуд бўлмаганда имзонинг ўзи етарли бўлади. Мана ўша модданинг қисми:
“Қонунчиликда ва тарафларнинг келишувида битим шакли мос келиши шарт бўлган қўшимча талаблар (муайян шаклдаги бланкада тузилиши, муҳр босиб (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши ва бошқалар) белгилаб қўйилиши ва бу талабларга риоя этмаслик оқибатлари назарда тутилиши мумкин.”
‼️ Аммо меҳнат қонунчилигида талаб бошқачароқ. Яъни, Меҳнат кодексининг 106-моддасига асосан, иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда мансабдор шахснинг меҳнат шартномасининг барча нусхаларидаги имзоси муҳр билан тасдиқланади. (демак, муҳрнинг вазифаси раҳбар имзосини тасдиқлаш экан, ҳужжатни, ундаги маълумотни эмас!)
❌ Қизиғи, қонунчилигимизда шартномани муҳр билан тасдиқлашни талаб қилишни ТАЪҚИҚЛОВЧИ норма ҳам бор. Масалан, 3420-сонли Низомнинг 5-бандига кўра, банклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланади.
❇️ Хулоса: махсус қонунчилик нормасида кўрсатилмаган ёки ўзингиз шартномада келишиб олмаган бўлсангиз, шартномани имзолаш етарли, муҳр қўйиш шарт эмас.
Каналга уланиш 👉 @yuridikmaslakhat