32 vs 32
ИПКнинг 32-моддасига кўра, тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти — чет эл шахси бўлган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судлар кўради.
Ўзи умуман амалиётда аксарият ҳолларда ишда бир тараф чет эл шахси бўлса, унинг резидент ёки норезидентлигига қарамасдан вилоят судида кўрилади. Бироқ, менинг фикримча бундай ҳолларда шахснинг резидент ёки норезидентлиги судловга тегишлиликни аниқлашда асосий мезон бўлиши керак.
Яқинда мен қатнашган бир иш бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикаси резиденти (яшаш гувоҳномасига эга) – чет эл фуқароси бўлган корпоратив низо бўйича суд ишни вилоят судига юборди. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари резидент ҳисобланиши келтирилган. Бундан ташқари, катта эҳтимол билан даъвогар Солиқ кодексининг 30-моддаси талабига мувофиқ солиқ резиденти ҳам ҳисобланса керак.
Энди мазкур ишда вилоят суди ИПКнинг 32-боби қоидаларини қўллаши керак бўладими?
Кўриниб турганидек, суд кодекс қоидаларини тўғри қўллаб, бир тараф резидент – чет эл шахси иштирокидаги ишларни туман/шаҳарда кўриб, умумий қоидаларни қўллаши мақсадга мувофиқ.
Каналга уланиш 👉 @yuridikmaslakhat