Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов Юқори Чирчиқ туманида ўрганиш ишларини давом эттирди
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Шоҳрух Азаматович Аминов Юқори Чирчиқ туманига ташриф буюриб, ўрганиш ишларини олиб борди. Унинг ташрифи давомида туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамроҳлик қилди.
👉 Дастлаб, Гулистон маҳалласидаги Миллатлар дўстлиги маданият саройи ўрганилди. Бу ерда маданий тадбирларни ўтказиш учун яратилган шароитлар, техник жиҳозланиши ва аҳоли учун хизматлар кўздан кечирилди.
✅ Шунингдек, Т.Г.Хван маҳалласида янги барпо этилган стол тенниси спорт марказига ташриф буюрилди. Бош прокурор ўринбосари марказнинг имкониятлари билан танишиб, спортчилар билан суҳбатлашди ва уларга муваффақият тилади.
➡️ Ташриф давомида ушбу маҳаллада жойлашган Т.Г.Хван музейи ҳам кўздан кечирилди. Музейдаги тарихий экспонатлар ва суратлар билан танишган Шоҳрух Аминов миллий ва этник маданиятни сақлаш ҳамда ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram ✅ Facebook