Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
⏫Юнусобод туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида таълим ва бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Таълим ва бизнес ҳамкорлиги – муваффақият калити!” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
🔰Ушбу тадбир Савдо-саноат палатаси, Юнусобод туман прокуратураси ва Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан ташкил этилди.
✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 2-февралдаги ПҚ-53-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-февралдаги 78-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ажойиб муваффақият йўлига эга йирик тадбиркорлар иштирок этиб, ўқувчиларга ўз тажрибалари, муваффақият сири ва тадбиркорликка қадам қўйиш ҳақида қизиқарли маълумотлар бердилар.
📌Учрашув давомида ёшлар ишбилармонлар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва тадбиркорлик дунёсидаги энг замонавий тенденциялар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларда тадбиркорликка қизиқиш уйғотиш, уларни келажакдаги касбий йўналишига тўғри йўналтириш ва бизнес соҳасида муваффақият қозонган шахсларнинг тажрибасидан ўрганишга имкон яратиш.
⚡️Ушбу ташаббус ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очиш билан бирга, уларни мустақил ва масъулиятли шахс бўлиб вояга етказишга ҳам хизмат қилади.
Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram