СЕКТОР РАҲБАРИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИБ, БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРМОҚДА
👉Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг.
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram
🔰Юнусобод туманидаги Ҳусниобод маҳалласи аҳолиси томонидан исситиш таъминотида муаммоларни бартараф қилиш бўйича сектор раҳбарига мурожаат қилинган эди. Мазкур муаммони бартараф қилиш мақсадида Юнусобод тумани ИИОФМ бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари, А.М.Шермуҳамедов "Мумтоз сервис" БСК мутасаддилари фаолияти билан танишди. Сектор раҳбари БСК мутасаддилари билан маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминотидаги муаммолар бўйича мулоқот қилди. Маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик қвурлари маънан эскирган.
☑️Таъмирлаш учун хонадон эгалари белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлаш керак. Аҳолининг қарздорлиги кундан-кунга ошиб бормоқда. Сектор раҳбари дебетор қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳамда уйларнинг иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича кўрсатмаларини бериб, ижросини назоратга олди.
💢Куннинг иккинчи ярмида А.М.Шермуҳамамедов тумандаги Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги шароитлар билан танишди. У ердаги болалар билан суҳбат олиб бориди. Ёшларнинг қизиқишлари, вақтини мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган тавсияларини берди.
👉Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг.
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram