Репост из: Munajjimlar bashorati ⚡
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз хайрли бошланади. Ўзгаларнинг фаоллигидан, ҳаракатидан ўрнак олишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Сиз дўстлар, ҳамкасблардан ўрнак олиш имконига эгасиз. Ишингизни янгича усулда адо эта бошлайсиз. Демак, ўрнак олиш сиз учун жуда фойдали кечади. Кечқурун вақтингизни шовқин-суронда ўтказишингиз кутилади. Аниқроғи, қувноқ бир даврага тушиб қоласиз-у, эртага ишга бориш кераклигини ҳам унутасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 январ куннинг биринчи ярмида ҳеч қандай сабабларсиз асабийлаша бошлайсиз. Наздингизда суюкли инсонингиз сизга етарлича эътибор қаратмаётгандек туюла бошлайди. Балки очиқчасига гаплашиб олишингиз керакдир? Суҳбат ёрдам бермаса, романтикага умид боғланг. У албатта муносабатлар илиқлашишини таъминлайди. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларни қайта-қайта кесиб ўтишингизга тўғри келиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз янги, худди тандирдан ҳозиргина узилган нондек қайноқ хабарларни эшитиш билан бошланади. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтасиз. Атрофдагилар қаршисида масофани ҳамда меъёрни сақланг. Оиласизларни кечки пайт романтик учрашув кутиб туради. Кечқурун пластик карточкангизга анчагина пул ташлашлари мумкин. Асабларни асранг. Барча хавфли хасталиклар асаб орқали кириб келишини ҳеч қачон унутманг. Алданиб қолишдан сақланинг. Киссавурлардан эҳтиётингизни қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 январ куни ишончли бўлса, ишларни жамоавий тарзда адо этинг. Фақат сизга шериклик қиладиганлар ўта ишончли, ишончингизни оқлаган бўлиши лозим. Оилада ҳам яқинларингиз билан биргаликда қарорлар чиқаринг. Айниқса, бу нарса молиявий муаммоларни бартараф этишда асқотади. Кун давомида иммунитетни кўтарувчи маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Саломатлик барча нарсадан муҳим эканини унутманг. Ўзингизни кўз қорачиғингиздек эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Атрофдагилар, ишхонангиздаги ҳамкасблар билан муносабатларда камтар бўлинг. Токи ҳеч ким сизни димоғдорликда айбламасин. Айниқса, тадбиркорлар учун камтарона муносабат юритиш жуда асқотади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ижобий ҳал этасиз. Муҳаббатда турмуш қурмаганлар кун бўйи идеалидаги инсонни кутиб вақт ўтказишади. Илтимос, ўйлаб кўринг, идеалингиздаги инсонни ўзингиз яратасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 январда шахсий бизнеси борлар, тадбиркорлик билан шуғулланувчилар атрофига барча ҳамфикрларни, дўстларни, садоқатли шерикларни йиғиб янада олдинга интилишни бошлашлари лозим. Бу соҳада шахсий манфаат билан узоққа бориб бўлмайди. Хотиржамлик ҳам муҳим қуролларингиздан бирига айланишини таъминланг. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун деярли янгилик кўзга ташланмайди. Бўлғуси жуфтингиз билан муносабат юритишда давом этасиз. Соғлиғингизни асранг.