Репост из: Munajjimlar bashorati ⚡
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун ишингиз кўп. Ёлғиз ўзингиз уларни уддалай олмайсиз. Демак, ёрдамчи топишингиз керак. Жуфтингиз билан орангизга бироз совуқчилик тушиши кутилади. Ўзингизни кун давомида ҳорғин ва толиққан ҳис эта бошлашингиз кутилади. Муаммо саломатлик билан боғлиқ бўлса, ўзингизча муолажалар ўйлаб топишингиз тавсия этилмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингизга ёққан инсонга ниҳоят туйғуларингизни ошкор қилинг. Тағин уни бошқаси илиб кетиб қолмасин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 ноябрда бўшашишга, керагидан кўп ухлашга ҳақли эмассиз. Сизни реал ҳаётда кўплаб ишлар кутиб туради. Айримларга жуда фойдали таклифлар келиб тушади. Баъзи танишлар жонингизга тегяптими? Танаффус эълон қилинг. Улар билан маълум вақт мулоқот қилманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Овқатланиш режимига, меъёрларга қатъий амал қилишингиз талаб этилади. Агар амал қилмасангиз, ошқозонингизда муаммо пайдо бўлади-ю, парҳез тутишга мажбур бўласиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ўқотар буржи остида туғилганлардан ташкилотчилик талаб қилинади. Уйда ҳам, кўчада ҳам ташкилотчилик қобилиятингиз бўлса, дар қолмайсиз. Омад ҳам, мўмай даромад ҳам сизники бўлади. Муҳаббатда қайғуга ботганча ўтирманг. Жуфтингизни ранжитган бўлсангиз, демак, айбингизни ювишингиз зарур. Сюрприз ўйлаб топинг. Рўзғорингиздаги майда-чуйда муаммоларни деб кўп вақтингизни бой берманг. Моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
24 ноябр куни хоҳишларингизнинг чек-чегараси бўлмайди. Лекин хоҳлаш бошқа, уни ҳақиқатга айлантириш бошқа Молия соҳасида аҳволингизни бировларга яхши кўрсатишга уринманг. Киссангиз пулга тўла бўлса ҳам билингки, улар абадий эмас. Йирик харидларни амалга оширишдан тийилинг. Харид киссангизни қуритишга ярайди холос. Кимки хориж сафарига отланса, бу сафари муваффақиятли ва ёқимли кечади. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Атрофдагилардан, ташқи дунёдан ранжишингиз кутилади. Бунинг асосий сабабчиси эса хафаргарчиликлар эмас. Балки муҳаббатдир. Оиласизлардан кимдир кўчада бировни кўриб қолади-ю, тинчини йўқотади. Кайфияти тушади, ўртаниш палласига киради. Руҳан тетиклашиш учун табиат қўйнида дам олинг. Тадбиркорлар учун кечқурун омад яна кулиб боқади. Фойдали келишувга эришасиз, фойдали шартномага имзо чекасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Характерингизда норозилик аломатлари кўзга ташлана бошлаши мумкин. Бу атрофингиздагилар билан мулоқот пайтида кузатилади. Ишда, шахсий ҳаётда, ҳатто, муҳаббатда ҳам ўзингизни алдашга уринманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Рўзғорда таъмирбоп жиҳозлар бўлса, уларни ўша вақтнинг ўзида таъмирлатинг. Эртанги кун учун қолдирсангиз, муаммо жиддийлашиб кетаверади. Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади.