Репост из: Munajjimlar bashorati ⚡
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз осон кечмайди. Туйғулар тафаккурга соя ташлай бошлайди. Агар ҳар бир ҳаракатингизни пухта режа ёрдамида содир этсангиз, кўнгилсиз вазиятларни айланиб ўтишингиз мумкин бўлади. Дўстлар билан ҳам илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Рўзғордаги муаммо қай даражада жиддий ва мураккаб бўлмасин, хотиржамлик билан бартараф этинг. Кечқурун қайсидир бажарган ишингиз эвазига ҳақ беришади.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
24 ноябр куни ҳар ишни виждонан амалга оширсангиз кам бўлмайсиз. Тажрибангизни ва билимингизни тўлиқ намойиш этинг. Илгари қандайдир сабаб билан ҳаётга тадбиқ этилмай қолган лойиҳаларга қўл уришингиз ҳам бугун муваффақиятли кечади. Молиявий операцияларни амалга оширишдан тийилинг. Улар бугун инқирозга сабаб бўлади. Электр токига ишлайдиган, ўткир асбоблар билан ишлаганда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Айрим тадбиркорлар бугун инқирозга юз тутишлари мумкин. Шу сабабли жуда эътиборли бўлинг. Жамиятдаги ўрнингизни йўқотиб қўймаслик йўлида сезиларли ҳаракатлар содир этинг. Рақобат кучайган. Рақобатчиларни ортда қолдириш мумкин бўлган иш усулларини ўйлаб топишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётда тилингизга эҳтиёт бўлинг. У яқинларингиз билан ўзаро жанжаллар келиб чиқишини таъминлаши ҳеч гап эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
24 ноябрда саломатликни мустаҳкамлаш амалларини адо этишингиз талаб этилади. Бунинг учун меҳнат таътилига чиқсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Баъзи хасталиклар белги бера бошлаган бўлса ҳам барибир врач қабулига боришга, тиббий кўрикдан ўтишга мажбурсиз. Оилалилар ўз уйида, оиласида тинчлик қарор топиши учун ҳаракат қилишлари керак. Жанжаллар пайдо бўлишига йўл қўйманг.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Арслон буржи остида туғилганлар ҳаётида ажойиб ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Ҳайратланарлиси шуки, уларнинг айримлари олис ўтмишдан келади. Нимаики иш қилманг, фақат ўзингизга ишонинг, бировларга эмас. Мабодо хизмат сафарига чиқиш имконияти туғилса, дарҳол йўлга отланинг. Шу баҳонада ҳаво алмашасиз, дам оласиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
24 ноябр куни муҳаббатда омадингиз чопади. Оилали бўлсангиз ҳам барибир муҳаббат ҳамроҳлик қилади. Унинг майин ва нозик лаҳзаларидан баҳра оласиз, ёшарасиз. Ишда бошлиқ муҳим вазифани ишониб топширган бўлса, ҳамкасбларга гуллаб қўйишдан сақланинг. Бу махфий сир бўла қолсин. Дўстлардан бири ҳам куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳамиша ҳушёр турсинлар.