Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
🤝 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
🗣 Шу йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрдаги Халқаро ислом аҳолишунослик ва тадқиқот маркази директори, профессор Жамолиддин Абдулсурур бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.
✅ Самимий учрашувда диний-маърифий соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ал-Азҳарда имом-хатиблар малакасини ошириш, Дорул Ифто ва Фатво маркази ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
🤝 Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

💬 Муфтий ҳазратлари мартабали меҳмонларни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган катта ижобий ўзгаришларни сўзлаш баробарида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот бериб, Ислом олами давлатлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани, хусусан, икки давлат ўртасида мазкур йўналишдаги яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар.
🟡Ўз навбатида делегация раҳбари Жамолиддин Абдулсурур самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида айни кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Исломда аёллар ҳуқуқига бағишланган халқаро ўқув семинар юқори даражада ташкил этилгани, унда Диний идора вакиллари ҳам мавзу доирасида муҳим чиқишлар қилгани, келгусида ана шундай ҳамкорликдаги лойиҳалар давомий қилишга тайёрлигини билдирди.