ёлғончи дунёга алданиб қолма,
бу мажлис тарқалар, девон завқланмас.
икки эшик орасидир бу дунё,
келган кетар, меҳмон завқланмас.
боқма бунинг қорасига, оқига,
кўнгил берма, бўстонига боғига.
ўхшар ҳамон бола ўйинчоғига,
бунда оқил инсон завқланмас.
ҳидоят йўлидан бир бор кечиб кўр,
осмонўпар чўққилардан учиб кўр,
дунё - мўмин зиндони, тарк эт, кечиб кўр
зиндон аҳли ғамгин, осон завқланмас.
эй ғофил, нима деб билдинг шамолни?
кетмас деб билдингму фасли баҳорни?
юкинг енгиллади аввалдан, қара -
қайтмас йўлчи кетар, карвон завқланмас.
борингни сарф айла Аллоҳ йўлида,
сен нима изласанг, шуни топасан.
бир кун сафар бўлса қиёматгача,
чодири йиқилган султон завқланмас.
умр адо бўлар, дафтар бекилур,
сўнгра Сирот билан Мезон тикилур,
сўнгра у даргоҳга бандалар келур,
буйруқ бажарилар, фармон завқланмас.
Ҳудоий, не бўлди шунча пайғамбар?
Умар, Усмон, Абу Бакр ва Ҳайдар?
буюк Ҳабибуллоҳ, сиддиқи акбар?
келган албат кетар, ҳеч жон завқланмас...
бу мажлис тарқалар, девон завқланмас.
икки эшик орасидир бу дунё,
келган кетар, меҳмон завқланмас.
боқма бунинг қорасига, оқига,
кўнгил берма, бўстонига боғига.
ўхшар ҳамон бола ўйинчоғига,
бунда оқил инсон завқланмас.
ҳидоят йўлидан бир бор кечиб кўр,
осмонўпар чўққилардан учиб кўр,
дунё - мўмин зиндони, тарк эт, кечиб кўр
зиндон аҳли ғамгин, осон завқланмас.
эй ғофил, нима деб билдинг шамолни?
кетмас деб билдингму фасли баҳорни?
юкинг енгиллади аввалдан, қара -
қайтмас йўлчи кетар, карвон завқланмас.
борингни сарф айла Аллоҳ йўлида,
сен нима изласанг, шуни топасан.
бир кун сафар бўлса қиёматгача,
чодири йиқилган султон завқланмас.
умр адо бўлар, дафтар бекилур,
сўнгра Сирот билан Мезон тикилур,
сўнгра у даргоҳга бандалар келур,
буйруқ бажарилар, фармон завқланмас.
Ҳудоий, не бўлди шунча пайғамбар?
Умар, Усмон, Абу Бакр ва Ҳайдар?
буюк Ҳабибуллоҳ, сиддиқи акбар?
келган албат кетар, ҳеч жон завқланмас...