Яшнобод тумани ҳокимлигининг расмий баёноти
“Ўрта масжид” МФЙ (олдинги “Панельний” массиви) аҳолисининг болалар майдончаси ҳудудида турар-жой биноси қурилиши билан боғлиқ мурожаатларига жавоб тариқасида Яшнобод тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Қурилиш ишлари буюртмачи “INJENERING BIZNES” МЧЖ томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида қонуний тарзда амалга оширилмоқда:
1. 2024 йил 23 август куни Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг №139179890-сонли хулосаси олинган.
2. 2024 йил 26 декабрь куни шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича №227295-сонли экспертиза хулосаси олинган.
3. 2025 йил 30 январь куни Қурилиш инспекциясида №171931019-рақам билан расман рўйхатга олинган.
Яшнобод тумани ҳокимлиги аҳолини осойишталикни сақлашга ва фақат расмий маълумотларга ишонишга чақиради. Ҳавфсизлик ва атроф муҳитни ободонлаштириш билан боғлиқ барча масалалар тегишли хизматлар назорати остида.
Электр кабелининг шикастланишига келсак, мазкур ҳолат кўриб чиқилмоқда ва электр таъминотини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Шу ўринда, масалага бефарқ бўлмаган барча фуқароларга ҳокимлик ўз миннатдорчилигини билдиради.
Шунингдек, Яшнобод тумани ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар мазкур қурилиш объектини ўз назоратига олганлигини билдирамиз.