#ЭЪЛОН
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!!!
📌 Янгийўл шаҳар Янгибоғ МФЙ Беруний кўчаси ҳудудидан ўтувчи Д-1000 мм.ли ичимлик сув тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш юзасидан чора-тадбир режаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур чора-тадбирга асосан "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ Янгийўл шаҳар филиали авария тиклаш гуруҳи томонидан 2025-йил 22-январ куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар бартараф этиш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.
✅ Шу муносабати билан Янгийўл шаҳар филиалига қарашли бўлган Янгийўл туман ҳудудида жойлашган "Ниёзбош" сув иншооти ўчирилади. Бунинг натижасида Янгиҳаёт, Фаровон, Файзли, Олтинобод, Туркистон, Мустақиллик, Янгибоғ, Олмос, Файзобод, Боғбон ва Ишчилар шаҳарчаси маҳаллаларида ичимлик сув таъминотида узилишлар кузатилади.
💧 Сизлардан юқоридаги ҳолат бартараф этилгунга қадар ичимлик сувини захира қилиб қўйишингизни сўраймиз. Юзага келган носозликлар бартараф этилгандан сўнг насос агрегатлари ишга туширилиб, ичимлик сув таъминоти аввалги ҳолатига келтирилишини маълум қиламиз. Келтириладиган ноқулайликлар учун Янгийўл шаҳар филиали олдиндан узр сўрайди.
☎️Мурожаат учун: +99870-606-02-14
✍️"ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СУВ ТАЪМИНОТИ" АЖ Янгийўл шаҳар филиали ижро назорати бўлими
✨ Бизни кузатишда давом этинг!
Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar
✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site