❗️189 балл можароси: имтиёзлар нотўғри қўлланган, абитуриентлар ўрни қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак
Хабарингиз бор, жорий йилда кўплаб йўналишларда 189 балл олган абитуриентлар грантга кира олмай, контрактга тавсия этилгани жамоатчиликда эътирозларни келтириб чиқармоқда.
Жумладан, турли халқаро ва республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлган спортчилар имтиёзли равишда берилган квота доирасида грантга қабул қилинди. Натижада кўплаб йўналишларда 189 балл олганлар контрактга тушиб қолди.
Ҳозир имтиёзлар бериш тизими қай даражада адолатсиз эканлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу масалага алоҳида тўхталаман. Ҳозир бошқа жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман.
❓Хўш, спортчилар квота ичида қабул қилиниши керакмиди ёки бошқалар халақит қилмасдан квотадан ташқарими?
ДТМ берган расмий баёнотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2008 йилдаги 226-сон қарорига кўра, спортчилар мавжуд квота ичида қабул қилиниши керак. Ҳа, ҳақиқатдан ўша 12 йил олдинги ҳужжатда шунақа ёзилган.
Аммо жорий йилнинг бошида, аниқроғи 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5924-сонли Фармони қабул қилинган. Мазкур фармоннинг 12-бандида қуйидагича қоида белгиланган:
«12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш;»
Кўриб турганингиздек, Президент фармонида спортчиларга қўшимча давлат гранти ажратилиши белгилаб қўйилган. Яъни улар бошқа билимлиларга халақит бермаслиги керак эди.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, Президент фармони Вазирлар Маҳкамаси қароридан устун туради ва 2 хил қоида келтирилган бўлса, Президент фармонида белгилангани кучга эга бўлади.
‼️Шунга кўра, квота ичида қабул қилинган барча спортчиларга қўшимча грант ажратилиши керак ва натижада қолганларнинг ўрни қайта ҳисобланиши лозим, деб ҳисоблайман.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда жисмоний тарбия ва спорт вазири 18 сентябрь куни имзолаган хат нусхаси тарқалди. Ҳақиқийлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган ушбу хатга вазирлик имтиёз берилиши керак бўлган спортчилар рўйхатини илова қилган ҳамда улар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши ҳақида ёзилган.
Мазкур ҳолат бўйича масъул ташкилотлардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.
❗️P.S.: лекин яна бир нарса, агар барча спортчилар қўшимча квотага ўтказилгани билан, 189 балл олганларни грантга киришига тўсқинлик қиладиган яна бир тоифа имтиёзчилар барибир сақланиб қолиши мумкин. Булар "Темурбеклар мактаби" битирувчилари бўлиб, уларга қўшимча балл берилади ва уларнинг кўпчилигининг баллари 189 баллдан ошиб кетган. Ҳа, шунақа, Ўзбекистон ана шундай мантиқсиз имтиёзлар мамлакати. Бу мавзуга яна қайтамиз.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFk9F5HBjXEMajy9ZQ