Таниқли журналист Аҳмадали Шерназаров 1960 йил 25 январда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган.1985 йилда Ўзбекистон Миллий унивеститетининг журналистика факультетини тамомлаган.
Касбий фаолиятини "Сирдарё ҳақиқати" газетаси таҳририятида корректорликдан бошлаган. Қатор йиллар "Сирдарё ҳақиқати" газетасида , Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмасида ишлаган. 2013 йилдан “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича ўз мухбири бўлиб фаолият юритмоқда.
Аҳмадали Шерназаровнинг публицистик мақолаларидан иборат “Куз баҳори” тўплами нашр қилиниш арафасида. “Сув симфонияси”, “У”, “Куз баҳори”, “Кўнгилдан кўкарар кўклам кўртаги”, “Қизилқум қизғалдоғи” каби кўплаб бадиа ва публицистик мақолалари республика ОАВда эълон қилинган.“Сирдарё ҳақиқати” газетасида “Ўзбекистон бўйлаб” сафар очерклари - муаллифлик лойиҳасини амалга оширган.“Куз баҳори” публицистикаси “Зиёуз.уз” электрон кутубхонаси, “Сирдарё симфонияси” бадиаси, “Сирдарёдаги улуғвор ўзгаришлар”,“Эргаш Жуманбулбулнинг авлодлари борми?” мақолалари тўпламларга киритилган.
Аҳмадали Шерназаров ёш журналистлар таёрлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган устозлардан бири. У “Устоз-шогирд” тамойили асосида “Журналист Аҳмадали Шерназаров маҳорат мактаби”ни ташкил этган. Ўнлаб шогирдлари шу соҳада фаолият юритмоқда.
Медиа соҳасидаги самарали фаолияти учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Республика ва вилоят миқёсидаги ”Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” ва бошқа танловларда бир неча бор ғолиб бўлган. А. Шерназаровни шукрона куни билан муборакбод этамиз, ижодларига ривож, бахт-саодат тилаймиз! Доимо фарзанд ва набиралар, шогирдлар, элу юрт ардоғида бўлсинлар! Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими.